Юрген Клопп: “Биз Германия Кубоги учун кураш олиб борадиган 10 жамоадан биримиз”

Tolibjon Qosimov
2 авг 2013, 13:27
Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Юрген Клопп, Германия Кубоги 1/64 финалида “Вильхельмсхафен” билан бўладиган ўйиндан олдин, клуб рақибига ён бермаслигини айтиб ўтди.

“Биз ўйинимиздан максимал фойда олишни истаймиз. Рақибга ютиш учун ҳеч қандай имконият ҳам умид ҳам бермаймиз.

Биз – Германия Кубоги учун кураш олиб бораётган 10 жамоадан биримиз. Шундай бўлсада, қуръа пайтида салгина омад биз томонда бўлса, ҳеч ҳам халақит қилмас эди”, - дейди Клопп.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru