UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Юрген Клинсманн: "Керак бўлса ярим финалда ҳам 120 дақиқа футбол ўйнашга тайёрмиз" Янгиликлар

Юрген Клинсманн: "Керак бўлса ярим финалда ҳам 120 дақиқа футбол ўйнашга тайёрмиз"

Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания термалари ўртасидаги баҳсдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида корейслар бош мураббийи Юрген Клинсманн иштирок этди.

"Ярим финалга ҳам етиб келдик. Бу турнирни энг юқори натижа билан тугатишни мақсад қилганмиз. Иордания терма жамоасини ярим финалга чиққани билан табриклайман. Биз гуруҳда ўзаро тўқнаш келгандик. Энди яна тўқнаш келмоқдамиз, бу гуруҳимиз қанчалик кучли эканини англатади. Финалга тайёрмиз. Кайфиятимиз зўр, футболчилар барчасига тайёр. Қийин ўйин бўлиши кафолатланган.

Ҳа, Европада энг катта ютуқларни қўлга киритганман, лекин ҳаёт кейинги мақсадларни кўзлашдан иборат. Корея Республикасини бошқараётганимдан фахрланаман. Осиёда ҳам ўз номимни қолдиришни мақсад қилганман. Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак. Бу мусобақанинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра оляпман.

Ўзига бўлган ишонч ва олдинги қадам қўйиш ҳозирги паллада энг муҳими. Мусобақанинг олдинги босқичлари ўтиб кетди. Энди бунинг аҳамияти йўқ. Ярим финалга 100% шаймиз. Керак бўлса ярим финалда яна 120 дақиқа футбол ўйнашга тайёрмиз. Пенальтилар сериясига ҳам. Финал ҳақида ўйлашга эса ҳали эрта. Бор эътиборимиз ярим финал ўйинида.

Ўтказиб юборилган голлар, олдинги қониқарсиз натижаларимиз ўтмишда қолган. Бошидан тарих ёзамиз. Агар сиз Корея Республикаси 8 та гол ўтказгани сабаб мусобақада ғолиб бўла олмайди деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз. Биз буни майдонда исботлаймиз. Келинг, ижобий нарсалар ҳақида гаплашамиз. Биз кўп гол ўтказган бўлсак, унданда кўпроқ голлар урдик. 

Мусобақанинг бошида ҳаммаси қийин бўлади. Мослашиб олиш ҳар бир жамоага ноқулайлик туғдиради. Ярим финалгача бўлган вақт давомида биз Осиё кубогига тўлиқ кўникиб олди. Аргентина қандай қилиб Жаҳон чемпиони бўлганини эслашимиз кифоя. Бу бутун бир жараён. Бизда ўзимизга бўлган ишонч шаклланиб бўлди. Саудия Арабистони ва Австралияга қарши ўйинда нима бўлганини кўрдингиз. Барчаси руҳиятга боғлиқ. Мақсадимиз чемпионлик, ортга йўл йўқ", -дейди Юрген Клинсманн.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика