Жанубий Корея бош мураббийи: "Япониядан қочиш режамиз йўқ эди"

Оқил Абдубарноев
25 янв 2024, 22:41
Жанубий Корея мураббийи Юрген Клинсманн Осиё кубоги доирасида Малайзияга қарши ўйин (3:3) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рақиб фойдасига белгиланган пенальти нотўғри белгиланди деб ўйлайман. Шунингдек, уларнинг қоидабузарлик эвазига урган голи тан олингани ҳам ачинарли.

Япониядан қочиш режамиз йўқ эди. Майдонга чиқишдан аввал ғалаба қозониб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда кейинги босқичга йўл олишни ўйлагандик. Бугун футболчиларимиз яхши ҳаракат қилишиб, кўп имконият яратди", — деди германиялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 2-ўринни эгаллаган Жанубий Корея 1/8 финалда Саудия Арабистони билан тўқнаш келади.


Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›