Юпп Хайнкес футбол яқинда пайдо бўлиб қолмагани ҳақида гапирди

Aslanov Jasurbek
11 окт 2017, 17:30
"Бавария"га "тез ёрдам" учун мавсум охиригача нафақадан қайтган Юпп Хайнкес унинг муваффақият қозонишига шубҳа қилаётганларга жавоб берди.

Юпп Хайнкес "Бавария" клубининг ютубдаги расмий каналига интервью берди.

"Охирги йилларда менга европанинг бир қатор гранд жамоаларидан таклифлар келганди. Аммо мен футболга қайтишни истамадим. "Бавария"га қайтганим бу "камбэк" эмас, шунчаки вақтинча уларга кўмагим керак бўлди. "Бавария" бўлгани учун қайтишга қарор қилдим. Ажойиб мавсумдан кейин нафақага чиққанимда, бир кун келиб жамоага қайтишим ҳақида тасаввур ҳам қилмагандим. 

Мен билан биргаликда мураббийлар штабидаги жамоам ҳам клубга қайтиши мен учун муҳим эди ва бу содир бўлди. Биламан, мени муваффақият қозонишимга шубҳа қиладиганлар ҳам топилади. Лекин футбол яқинда пайдо бўлиб қолгани йўқ. Футболда баъзи нарсаларга ақлим етади. Нафақага чиққанимдан кейин ҳам футболни кузатдим.

Жамоадаги ҳозирги вазиятни чуқур таҳлил қилиб чиқишим керак. Қийин вазиятга қарамай "Бавария" ўзининг ҳақиқий юзини кўрсатади. Қандай жамоани тузмоқчиман? Мен ҳар бир киши барча учун ишлаши ва клуб муваффақиятини ўйлайдиган жамоани тузмоқчиман.

Анчелотти? Карло ҳақиқий жентельмен ва ажойиб мураббий. Истеъфо эса исталган мураббий билан содир бўладиган вазият", - дейди Юпп Хайнкес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia