UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  5 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  7 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  6 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   2 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21

"Юниред" клуби "Динамо" мухлисларига мурожаат қилди Янгиликлар

"Юниред" клуби "Динамо" мухлисларига мурожаат қилди

Теглар :  "Юниред"
"Динамо" футбол клуби мухлисларига чексиз ҳурмат билан қуйидагиларни айтишни лозим топдик.

"Биз ўзбек футболини "Динамо" клуби билан танидик, унга мухлислик қилдик ва бундан кейин ҳам "Динамо"нинг қолган жамоаларга қарши ўйинларида Сизлар билан бир қаторда туришимизга ишонамиз. 

Бироқ Самарқанд дербиси бундан мустасно. Биз яхши ниятлар билан Самарқанд футболи ривожига кичик ҳисса қўшиш учун клуб ташкил қилдик. Бугунги кунда "Юниред" "Динамо" билан бир лигада рақобат олиб бораётгани бизни фахрга тўлдиради. Биз ўзаро самимий рақобат орқали вилоят футболини янги босқичга олиб чиқиш учун бир сафда меҳнат қилишга тайёрмиз. Икки кун аввал буни майдонда ҳам исботлашга уриниб кўрдик. 

Биласизми, "Юниред" клуби ўқувчи ва талаба ёшларни спорт билан дўстлаштириш учун ташкил этилган. Шундан келиб чиқиб, клуб мухлислари ҳам асосан ўқувчи ёшларни, яъни, ука ва сингилларингизни, ўқитувчи аёл ва қизларимизни ташкил этади. Биз уларни футболга қизиқтириш, соғлом турмуш тарзига кўниктириш умиди билан "Динамо" стадионига бошлаб борамиз. Аммо, афсуски, айрим футбол мухлисларининг ҳақоратомуз сўзлари, сўкинишлари ва ҳатто таҳдидлари қаршисида қоламиз. "Динамо"га қарши учрашув давомида бу каби ҳунук ҳолатлар жуда кўп бор такрорландики, айрим ўқувчи ёшларда футбол стадионига нисбатан меҳр эмас, нафрат шаклланишни бошлади. Биз бундан чексиз афсусдамиз. 

Ҳурматли мухлислар, биз Лига орқали сиздан бир нарсани илтимос қилиб қоламиз: атрофингиздаги инсонларга акангиз, укангиз, синглингиз, опангиз, ўғил ёки қизингиз каби муомалада бўлинг! Биз майдонда жиддий рақобат ҳосил қилишга, Самарқанд футболи ривожига бирдек ҳисса қўшишга, ҳар қандай рақибга қарши тик туришга тайёрмиз. Унинг атрофида эса соғлом рақобат ва самимиятни унутмасликни истаймиз. Бизни тўғри тушунишингиздан умидвормиз.

Ҳурмат билан самарқандлик ёшларни ўзида бирлаштираётган ва эндигина катта футболга кириб келаётган "Юниред" футбол клуби", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика