

"Manchester Evening News" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти Жозе Моуриньонинг истеъфосини кўриб чиқаётганда ҳам Зидан билан боғланмаган.
Энди мавсум охирига қадар "Юнайтед"ни Оле-Гуннар Сульшер бошқаради. Кеча у бошчилигидаги жамоа сафарда "Кардифф"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.



