"Юнайтед" Ван-Биссака билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
23 июн 2019
"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака яқин вақтларда "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланади.

"Daily Mail" хабарига кўра, томонлар 21 ёшли футболчининг трансфер нархини 47,5 миллион евро қилиб белгилашган. Шунингдек, яна бир қанча бонуслар ҳам бор.

Қайд этиш керак, манкунианликлар ҳимоячининг нархини бироз тушуришга эришишди. Олдинроқ лондонликлар футболчиси учун 60 миллион евро сўраётганди.

Якунланган мавсумда Уан-Биссака "Пэлас" таркибида 39 ўйинда қатнашиб, 4 гол киритганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail