"Юнайтед" Де Хеадан қутулмоқчи

Mirjalol Normatov
9 июн 2019, 12:29
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти дарвозабон Давид Де Хеани ПСЖга сотиб юбормоқчи.

"The Sun" хабарига кўра, манкунианликлар посбоннинг трансферидан 75 миллион евро ишлаб олмоқчи. Кейинги мавсумдан кейин эркин агентга айланадиган футболчини "Юнайтед" ушбу ёздаёқ сотиб юбормоқчи. ПСЖга ўтиши учун МЮ унинг ўзига 25 миллион евро беришга ҳам тайёр.

Олдинроқ Давид МЮ билан янги шартнома борасида келиша олмагани борасида маълумотлар берилганди. Агарда испаниялик Манчестерни тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини Уго Льорис тўлдириши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›