Юмтити 8 ҳафтага сафдан чиқди ва Эл Классикода майдонга туша олмайди

3 дек 2017, 01:45
“Барселона” ҳимоячиси Самуэль Юмтити оёғи сонининг юқори қисмидан олган жароҳати боис 8 ҳафта майдонга туша олмайди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Ҳимоячи Ла лиганинг 14-турида “Сельта” (2:2)га қарши беллашувда жароҳат олди ва 72-дақиқада ўз ўрнини Томас Вермаленга бўшатиб берди.

Натижада француз футболчиси 23 декабрь куни ўтказиладиган Эл Классикода жамоага ёрдам бера олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Барселона" клуби расмий сайти