UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  3 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  20 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3

Юлдузларнинг трансфери қачон амалга ошади? Янгиликлар

Юлдузларнинг трансфери қачон амалга ошади?

Фарғонанинг “Рухсор” радиоси “Футбол кундалиги” лойиҳаси ижодкорлари ёзги трансферлар мавсумида энг муҳокама бўлаётган бўлажак харидлар ва уларни амалга ошиш имкониятларига тўхталиб ўтди.

Европада трансфер ойнаси ҳали ёпилгани йўқ. Бу ўлкада сўнгги лаҳзаларгача олди-сотдилар давом этиши табиий ҳол. Очиғи, қайсидир юлдуз футболчининг бошқа жамоага ўтиши энг қизиқарли ва вақт ўтган сари чинакамига зерикарли мавзуга айланади. Кимдир қайсидир жамоага ўтишга рози, кимдир нархлардан норози ва яна кимлардир бошқа нарсаларни орзу қиляпти.  Хуллас, трансфер масаласи шунақа.

Демак охирги пайтларда кўп муҳокама бўлаётган мавзуларга тўхталади. Неймар “МЮ”га ўтяпти, “Арсенал” Эдинсон Кавани ва Карим Бенземани харид қилиш илинжида, бошқа инглиз клублари эса Гарет Бейл учун яна ҳаракат қилиб кўришмоқда. Бироқ матбуот бу мавзуларни ҳарчанд ёритмасин, ушбу харидларни амалга ошиши жуда қийин эканлигини мухлис халқи жуда яхши билади. Тушиниш қийин, нега энди бу юлдузлар ўз жамоаларини тарк этишлари керак ? Аввалига масалага мана шундай савол билан мурожаат қилинса, тўғрироқ бўларди. Неймар “Барселона” етакчиси. Бразилиялик футболчининг Каталон клубидаги ишлари жуда яхши кетмоқда, голлар уряпти, Энрике Неймар учун асосий таркибда махсус жойни нақд қилиб қўйган бўлса, футболчининг трансфери борасида яна нима ҳам дейиш мумкин ? “Реал” Бейлни сотмаслигини хар йили эътироф этади. Бироқ “чиқмаган жондан умид” дея хар трансфер мавсумида “Челси” ёки “МЮ” уэльслик ижрочига таклиф юборади. Оддий қилиб айтганда, қачонки футболчининг ўзи амалдаги жамоаси ёки мураббийи билан бирон-бир муаммога дуч келмаса, бундай юқори савиядаги футболчилар ўз жамоасини ўзгартириши жуда қийин масала.  Келинг, шу ўринда яқин орада бошқа жамоага ўтиб кетган юлдузларга қисқача назар ташлаймиз. Педро Родригес нима учун “Барселона”дек жамоани тарк этди? Сабаби оддий: Ҳужумчи  захирада қолиб кетаётганди. Радамель Фалькао “МЮ” ни “Челси” га алмаштирди. Бунинг сабаби ҳам оддий. Колумбиялик ижрочи Ван Галь қўл остида ўзини кўрсата олмади. Оддий қилиб айтганда, унинг “МЮ”даги ишлари ўхшамади. 

“Реал” нинг афсонаси Икер Касильяс энди ўз омадини “Порту”дан қидиради. Афсонавий посбоннинг “Реал” дан кетиш сабабларини ҳам узоқ қидириб ўтириш шарт эмас. Икер сўнги пайтларда ишончни оқламай қўйганди. Юлдуз футболчиларнинг трансфери учун мана шундай жиҳатлар сабаб бўлади. Шунинг учун Месси ва Роналдуни “ПСЖ”да бирга фаолият олиб бориши ҳақидаги хабарларга кўп ҳам эътибор қилманг. Лекин барибир ишқибозлар футбол ва унга алоқадор шаҳслар ҳақида гаплашишни ёқтиришади. На илож! 

(Маълумот ўрнида мазкур дастур “Рухсор” радиоси орқали 13:30, 17:30 ва 20:30да эфир узатилади)

Хожиакбар Жабборов


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика