"Ёзёвон" таркибида янги футболчилар

Narzulla Saydullayev
17 июл 2018
Хабарингиз бор, 15 июль санасидан Ўзбекистон чемпионатларида трансфер ойнаси расман ёпилди.

Айни дамда ПРО-Лига "В" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турган "Ёзёвон" клуби давралар оралиғида таркибни кучайтириш мақсадида 3 нафар янги футболчиларни қўшиб олди. Қуйида жамоа таркибига келиб қўшилган янги футболчилар билан танишинг:

1. Ҳошимжон Шокиров, ампуласи - ҳужумчи, охирги тўп тепган жамоаси - "Андижон" (Андижон).

2. Сардорбек Солиев, ампуласи - ҳужумчи, охирги тўп тепган жамоаси - "Цементчи" (Қувасой).

3. Аброрбек Каримов, ампуласи - дарвозабон, охирги тўп тепган жамоаси - АГМК (Олмалиқ).

Шу ўринда жамоани давралар оралиғида иқтидорли дарвозабон Муҳриддин Аҳмедов тарк этганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Муҳриддин ўзининг собиқ жамоаси ПРО-Лига "А" гуруҳи вакили "Норин" жамоаси таркибига бориб қўшилди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Ёзёвон" матбуот хизмати