UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  1 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  3 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  16 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  9 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  18

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг йиғини ҳақида клуб бош менежерининг фикрлари Янгиликлар

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг йиғини ҳақида клуб бош менежерининг фикрлари

Охирги йилларда биринчи лигада мунтазам равишда иштирок этиб келаётган Фарғона вилоятиининг, Ёзёвон туманида ташкил этилган “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси жорий мавсум ҳам иштирок этадими?

Жамоа ўтган мавсумда 39 очко жамғариб, якунда турнир жадвалининг 12-поғонасидан ўрин эгаллаганди. Айтишларича ёзёвонликлар айни дамда про-лигада иштирок этиш учун астойдил ҳозирлик ишларини олиб бормоқда. Хўш, жамоанинг келгуси режалари қандай? Бу каби саволларга жавоб олиш мақсадида клуб бош менежери Салимжон Зокировга мурожаат қилдик.

- Насиб қилса, ушбу мавсум ҳам яна про-лигада иштирок этишни мақсад қилганмиз. Шу мақсадда ҳозир ўз қароргоҳимизда йигитларни йиғиб, ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқдамиз. Ишлаб чиқилган режага мувофиқ ўтган йили 25 декабрь куни жамоа аъзоларини тўплаб, дастлабки беш кунлик йиғинни олиб бордик. Янги йил байрами муносабати билан йигитларга бироз дам бериб, 4 январдан яна тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмига киришдик – дея гап бошлади Салимжон Зокиров.  

- Айни дамда Ёзёвондаги қароргоҳимизда кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Одатимизга кўра, бу йил ҳам асосий эътибор маҳаллий ёшларни тарбиялашга қаратилади. Энг иқтидорлилари супер-лигада вилоятимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоаларга етказиб берилади.  

- Таркибимиз нисбатан ёшартирилмоқда. Ўтган мавсум жамоамизнинг етакчиларидан бўлган – Алишер Файзуллаев, Зокиржон Нурматов, Бекзод Махпралиев, Зоҳид Исмоилов,  ҳамда Умид Ҳошимов сингари футболчилар бугунги кунда ҳам таркибда сақланиб қолинган. Ушбу тажрибали ўйинчиларимиз қаторига маҳаллий ёшларни қўшиб, курашчан жамоа шакллантириш асосий мақсадимиздир.

- Жамоага янги бош мураббий тайинлашни ўйлаб турибмиз  ва бу борада бир қатор мураббийларнинг номзодларини кўриб чиққан холда, музокара ўтказилмоқда. Ҳозирча машғулотларни ўтказишда каминага маҳаллий мураббий Лутфулло Ҳайдаров кўмаклашиб келмоқда.        

- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан эътиборга молик ислоҳотлар олиб борилмоқда. Клубларни профессионаллик бутунлай ўтиши учун про-лига жамоалари олдига ҳам юқори талаблар жорий этилмоқда. Бу табиийки яхши ва уни тўла-тўкис қўллаб-қувватлаймиз. Чунки қачондир бу ишлар бўлиши керак эди. Албатта, ўзгаришлар вақти келиб ўз самарасини беради деган умиддамиз.

- Профессионал футбол лигаси томонидан клублар олдига қўйилаётган талабномалар билан танишиб чиқдик. Ҳозирда ушбу талабномада кўрсатилган мажбуриятлар бўйича ташкил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан рақибларимизни қабул қиладиган уй стадионимизда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилиб, хусусан кийиниш ва ечиниш хоналари, ҳакамлар хонаси янгитдан қуриб битказилди. Яқинда туман ҳокимлиги томонидан клубга қароргоҳ учун бино берилди. У ерни талаб даражасига келтириш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва яқин орада у ерга бутунлай кўчиб ўтамиз. Қолаверса иккита машғулот майдонига ҳам эгамиз. Ушбу стадионларимизни ҳам  тартибга келтириш мақсадида масъул ходимларга керакли топшириқлар берилган.  

- Тайёргарлик режасига кўра, ҳозирча ўз қароргоҳимизда йиғин ўтказамиз. Хабарингиз бўлса керак, анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган Фарғона ҳоким кубоги турнир яқинда старт олади. Мазкур мусобақада “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси ҳам иштирок этишни ўз режасига киритган. Турнир стартига қадар футболчиларга қисқа муддатли дам бермоқчимиз. Шу тариқа расмий ўйинлар бошлангунига қадар, тайёргарлик кўриб борамиз – дейди “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси менежери.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика