UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21Арманистон терма жамоаси устози истеъфога чиқарилди  1 01:07Колумбияда Фалькаога ҳайкал ўрнатишди  1 00:48Перес: “Роналду шахсий сабаблар боис кетишни истади”  3 00:35“Байер”нинг 19 ёшли ўйинчиси Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди  1 00:01Olamsport: Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин, Путин ва Трампни UFC229 га таклиф қилишди ва бошқа хабарлар  0 23:58Жаримага тортилган Коста бир ойга сафдан чиқди  2 23:37Моуриньо: “Вулверхэмптон”га қарши баҳс қийин бўлади, аммо МЮ ўз кучига ишонади  1 23:19Месси йилнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросимида қатнашади  7 22:51Малком, Фелипе ва Пабло илк марта терма жамоадан чақирув олишди  3 21:47Клопп: "Ўтган мавсум бошида Салоҳ 3та гол урган эди, бунисида 2тами? Катта инқирозку"  6 21:13Европа лигаси. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  2 20:4071 ёшли Табарес Уругвай терма жамоаси билан шартномани узайтирди  2 20:15Лопетегининг фикрича, VAR тизими бўлганида Роналду қизил карточка олмасди  6 19:55Баба: "Азар - ҳақиқий масҳарабоз"  16 19:14Клопп "Ливерпуль" ҳақида хужжатли фильм суратга олишни таъқиқлаб қўйди  3

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг йиғини ҳақида клуб бош менежерининг фикрлари Янгиликлар

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг йиғини ҳақида клуб бош менежерининг фикрлари

Охирги йилларда биринчи лигада мунтазам равишда иштирок этиб келаётган Фарғона вилоятиининг, Ёзёвон туманида ташкил этилган “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси жорий мавсум ҳам иштирок этадими?

Жамоа ўтган мавсумда 39 очко жамғариб, якунда турнир жадвалининг 12-поғонасидан ўрин эгаллаганди. Айтишларича ёзёвонликлар айни дамда про-лигада иштирок этиш учун астойдил ҳозирлик ишларини олиб бормоқда. Хўш, жамоанинг келгуси режалари қандай? Бу каби саволларга жавоб олиш мақсадида клуб бош менежери Салимжон Зокировга мурожаат қилдик.

- Насиб қилса, ушбу мавсум ҳам яна про-лигада иштирок этишни мақсад қилганмиз. Шу мақсадда ҳозир ўз қароргоҳимизда йигитларни йиғиб, ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқдамиз. Ишлаб чиқилган режага мувофиқ ўтган йили 25 декабрь куни жамоа аъзоларини тўплаб, дастлабки беш кунлик йиғинни олиб бордик. Янги йил байрами муносабати билан йигитларга бироз дам бериб, 4 январдан яна тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмига киришдик – дея гап бошлади Салимжон Зокиров.  

- Айни дамда Ёзёвондаги қароргоҳимизда кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Одатимизга кўра, бу йил ҳам асосий эътибор маҳаллий ёшларни тарбиялашга қаратилади. Энг иқтидорлилари супер-лигада вилоятимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоаларга етказиб берилади.  

- Таркибимиз нисбатан ёшартирилмоқда. Ўтган мавсум жамоамизнинг етакчиларидан бўлган – Алишер Файзуллаев, Зокиржон Нурматов, Бекзод Махпралиев, Зоҳид Исмоилов,  ҳамда Умид Ҳошимов сингари футболчилар бугунги кунда ҳам таркибда сақланиб қолинган. Ушбу тажрибали ўйинчиларимиз қаторига маҳаллий ёшларни қўшиб, курашчан жамоа шакллантириш асосий мақсадимиздир.

- Жамоага янги бош мураббий тайинлашни ўйлаб турибмиз  ва бу борада бир қатор мураббийларнинг номзодларини кўриб чиққан холда, музокара ўтказилмоқда. Ҳозирча машғулотларни ўтказишда каминага маҳаллий мураббий Лутфулло Ҳайдаров кўмаклашиб келмоқда.        

- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан эътиборга молик ислоҳотлар олиб борилмоқда. Клубларни профессионаллик бутунлай ўтиши учун про-лига жамоалари олдига ҳам юқори талаблар жорий этилмоқда. Бу табиийки яхши ва уни тўла-тўкис қўллаб-қувватлаймиз. Чунки қачондир бу ишлар бўлиши керак эди. Албатта, ўзгаришлар вақти келиб ўз самарасини беради деган умиддамиз.

- Профессионал футбол лигаси томонидан клублар олдига қўйилаётган талабномалар билан танишиб чиқдик. Ҳозирда ушбу талабномада кўрсатилган мажбуриятлар бўйича ташкил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан рақибларимизни қабул қиладиган уй стадионимизда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилиб, хусусан кийиниш ва ечиниш хоналари, ҳакамлар хонаси янгитдан қуриб битказилди. Яқинда туман ҳокимлиги томонидан клубга қароргоҳ учун бино берилди. У ерни талаб даражасига келтириш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва яқин орада у ерга бутунлай кўчиб ўтамиз. Қолаверса иккита машғулот майдонига ҳам эгамиз. Ушбу стадионларимизни ҳам  тартибга келтириш мақсадида масъул ходимларга керакли топшириқлар берилган.  

- Тайёргарлик режасига кўра, ҳозирча ўз қароргоҳимизда йиғин ўтказамиз. Хабарингиз бўлса керак, анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган Фарғона ҳоким кубоги турнир яқинда старт олади. Мазкур мусобақада “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси ҳам иштирок этишни ўз режасига киритган. Турнир стартига қадар футболчиларга қисқа муддатли дам бермоқчимиз. Шу тариқа расмий ўйинлар бошлангунига қадар, тайёргарлик кўриб борамиз – дейди “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси менежери.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
13 янв 18:15:21
Али
Мана шу клубни уйинига пахтакор локаматив уйинидан куп мухлис кирса кк оддийгина туман жамаоси!
   
14 янв 12:16:38
Oyatulloxon
Али фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана шундай жамаоларга озгина яхширок имконият яратиб яхши ихчам уйигох булса ана ушанда талант тулиб кетади
Xususiy klub adashmasam Yozyovon-Lochinlari ?
   
13 янв 21:10:51
Vatanim
JAmoaga gap yo'q, ammo shu odam Salim Zokirov qishloqliklarni yomon ko'rardi Mehnatda ishlab yurganda, 18-uchilishida ishlab yurganda, qismatni qarangki, bugun o'zi qishloq jamoasidan non yeyapti
   
13 янв 20:36:23
Bony_m
Утган йили Фаргонадаги Хоким кубогида, Езевон Лочинлари кайсидур жамоа билан учрашаетган эди,бир мухлис иккинчисига совол бермокда, Езявон Лочинлари каерни жамоаси-а, иккинчи мухлис хам шеригини юзига тикилиб туриб, Андижонники деди.

Янги мавсумда "Лочинларга" про лигада омад тилайман!!!
   
13 янв 20:29:26
Bony_m
Утган йили Фаргонадаги Хоким кубогида Езевон Лочинлари кайсидур жамоа билан учрашаетган эди, бир мухлис иккинчисига савол бермокда, Езявон Лочинлари каерни жамоаси-а, иккинчи мухлис хам шеригини юзига тикилиб туриб, Андижонники деди.

Янги мавсумда "Лочинларга" про лигада омад тилайман!!!
   
13 янв 19:26:55
аvi1955
Хар бир вилоятда 1 тадан жамоа прода булса Нефтчимни жойи каерда экан билмадик.
   
13 янв 19:20:47
Али
Oyatulloxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Muxlisi xaqiqattda paxtakor bunyodkor lokomativni muxlislarini qoshgandayam shu Yazyavon-Lochinlarini muxlisi ko'proq manimcha !!!
Мана шундай жамаоларга озгина яхширок имконият яратиб яхши ихчам уйигох булса ана ушанда талант тулиб кетади
   
13 янв 19:13:16
Али
Мана шу клубни уйинига пахтакор локаматив уйинидан куп мухлис кирса кк оддийгина туман жамаоси!
   
13 янв 18:50:42
Oyatulloxon
Muxlisi xaqiqattda paxtakor bunyodkor lokomativni muxlislarini qoshgandayam shu Yazyavon-Lochinlarini muxlisi ko'proq manimcha !!!
   
13 янв 18:32:22
☆Sadriddin☆
Umid Axmadjonov aytgan 2-jamoa Farg'ona viloyatidan Yozyovon Lochinlari yoki Oltiariqning Iftixor klubi bo'ladi. Iftixor klubi o'tgan yili Farg'ona Viloyati 2-ligasida Chempion bo'lgan edi
   
13 янв 18:19:10
Izzat Karimov
Ҳарбир вилоятдан 1 тадан жамо иштирок этади УФФ призидент гапи Про лигада !
   
13 янв 18:07:13
sport5
ЙЎҚ СИЗЛАРГА ЭНДИ ПРО ЛИГА(биринчи лига) АРМОН БЎЛИБ ҚОЛАДИ...........................................,
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Реал", МЮдан йирик ғалаба, "Сити"дан сенсацион мағлубият, Роналдудан қизил: ЕЧЛнинг 1-тури якунланди "Реал", МЮдан йирик ғалаба, "Сити"дан сенсацион мағлубият, Роналдудан қизил: ЕЧЛнинг 1-тури якунланди
Европа чемпионлар лигасининг 1-тури доирасидаги навбатдаги учрашувлар ...  119
Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йилда...  109
Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди
Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди.  86
Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" Андижонда ярим финалга чиқди Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" Андижонда ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" -...  72
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг