Ёзда Неймарга уч топ-клуб даъвогарлик қилади

Mirjalol Normatov
18 окт 2018
Кейинги ёзда ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоани тарк этиши мумкин.

"Football Espana" хабарига кўра, ёзда 26 ёшли футболчи учун "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар даъвогарлик қилади. Айтилишича, манкунианликлар қолган рақобатчиларига қараганда Неймар учун кўпроқ маблағдан воз кечишга тайёр турибди.

Бу мавсумда Неймар ПСЖ таркибида 11 ўйинда қатнашди ва 11 гол уриб, 4 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana