Ёзда "Манчестер Сити" трансферлар учун рекорд даражада маблағ сарфламоқчи
Mirjalol Normatov
17 май 2018, 16:49
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Манчестер Сити" раҳбарияти трансферлар учун рекорд даражада маблағ ажратмоқчи.
"Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола таркибни кучайтириш учун 300 млн евро сарфлашни ният қилмоқда. Ўтган ёзда жамоа трансферлар учун 276,3 млн евро ишлатганди.
Бунгача АПЛ жамоалари бирор марта трансферлар учун 300 млн евро ишлатишмаганди.