Иккинчи назорат баҳсида ҳам жамоамизга Таиланд ёшлар терма жамоаси рақиблик қилиши кўзда тутилган эди. Баъзи сабабларга кўра ёшларимиз бугун терма жамоага эмас , Банкокнинг "Гласс" клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда ёшларимиз йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувда голларга жамоамиздан Отабек Шукуров, Равшан Хурсандов, Забиҳулло Ўринбоев, Миржамол Қосимовлар муаллифлик қилди.
Таъкидлаш лозим, ёшларимиз биринчи назорат учрашувида 2:0 ҳисобида Таиланд ёшларини мағлуб этган эди. Ушбу учрашувда голларни Отабек Шукуров ва Достонбек Ҳамдамовлар киритган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 9-23 октябрь кунлари Мьянмада ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги ОЧ финал босқичида иштирок этади.
Ўртоқлик учрашуви.
21 сентябрь, Банкок, Таиланд.
"Гласс" - Ўзбекистон (U-19) - 1:4
Голлар: Отабек Шукуров, Равшан Хурсандов, Забиҳулло Ўринбоев, Миржамол Қосимов