Ёшлар лигаси: "Шўртан" - "Пахтакор" 1:0

20-турда ёшлар жамоамиз Ғузорда имкониятни бой берди.

"Шўртан"га қарши учрашув тенг курашлар остида кечди. Ўйин тақдирини 8-дақиқада Раҳимов томонидан киритилган ягона тўп ҳал қилди. Биринчи бўлим охирида Толипов пенальтидан фойдалана олмади. Иккинчи бўлимда уюштирилган ҳужумлар фойда келтирмади. Шу тариқа ёшларимиз сафардан мағлубият билан қайтишди.


"Шўртан" - "Пахтакор" - 1:0 (1:0)

Бош ҳакам: Баҳром Юлчараев.

"Шўртан": Раҳимов, Сатторов, Файзуллаев, Падаров, Тоғаев (Бўриев, 46; Азимқулов, 80), Ш.Хурсанов, Холтўраев (Ҳайдаров, 84), Ҳ.Ғофуров, Тўраев, Ҳошимов, О.Каримов.

"Пахтакор": Турсунбоев (Қаюмов, 89), Авилов, Сидоров (Яхшибоев, 46), Абдуллаев, Шаробиддинов, Мирзаев, Сидиқов, Исроилов, Ортиқов (Нуруллаев, 64), Толипов (Жўраев, 70), Р.Хурсанов (Олимов, 73).

Гол: Раҳимов, 8 - 1:0.

Огоҳлантиришлар: Холтўраев, 5. Тоғаев, 20. Падаров, 43. Сатторов, 45+2. О.Каримов, 45+2. Жўраев, 74. Абдуллаев, 90. Яхшибоев, 90+3.

Фойдаланилмаган пенальти: Толипов, 45+3.



Манба: pakhtakor.uz