UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Расман. “Челси“ 22 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 08:29Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалига чиққанига муносабат билдирди  5 08:00Ўзбекистон МТЖдан кимлар допинг текширувдан ўтди?  9 07:33Расман: Симоне Инзаги “Ал Ҳилол“ бош мураббийи  3 06:11БАА - ЎЗБEКИСТОН! Бугун терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  37 02:35БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ  5 02:05Роналдунинг голи Португалияни Миллатлар лигаси финалига олиб чиқди  63 01:15"Милан" Рейндерс трансферидан кутилган маблағни ишлаб ололмайди  1 00:50Невилл МЮга қандай футболчилар кераклигини айтди  1 00:17"ESPN" айни пайтдаги энг кучли марказий ҳужумчилар рейтингини тузди  4 23:36Ўзбекистон олимпиячилари ўртоқлик ўйинида Францияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  85 23:10"Ал Ҳилол" Инзагига қанча бонус тўлаши маълум бўлди  0 22:50Месси Чилига қарши ўйинда асосий таркибда ўйнайдими? Скалони жавоб берди  9 22:27Конате: "Мбаппе ақлбовар қилмас мавсумни ўтказди"  21 21:58"Ман Сити" Шеркига альтернатив топиб қўйди  1

Ёшлар лигаси. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:1 Янгиликлар

Ёшлар лигаси. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:1

"Қўқон-1912" ёшлари иккинчи даврани дуранг билан бошлашганди.

“Пахтакор” билан ўйин эса Низомиддинов шогирдлари учун катта аҳамият касб этарди. Буни тушунган футболчиларимизни учрашувни анча фаол тарзда бошлашди.

5-дақиқада жамоамиз вакиллари хавфли вазиятни юзага келтиришди. Достон Мелиқўзиевга бироз тезлик етишмади. Акс ҳолда у дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борарди.

15-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Жарма майдончаси ичида ёлғиз қолган Ислом Каримов дарвозамизни қийинчиликсиз ишғол қилди.

27-дақиқада вакилларимиз жарима тўп тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбасини “Пахаткор” посбони қийинчилик билан бартараф этди.

37-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг жаримадан тепган тўпи аввал дарвозабонга кейин дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Биринчи тайм меҳмонларнинг кичик устунлигида якунига етди.

Иккинчи бўлимни ўринбосарларимиз анча фаолллик билан бошлашди. Илк дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар вужудга келтиришди.

65-дақиқада ўринбосарларимизда ҳисобни тенглаштириш учун қулай имконият юзага келди.  Достон Мелиқўзиев дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бориб зарба берди. “Пахтакор” посбони ўз ўрнида.

Шу куни жамоамиз томонидан ижро этилган жарима зарбалари анча хавфли бўлди. 73-дақиқадаги жарима тўпидан кейин ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Аммо яна омад меҳмонларга кулиб боқди.

Шу тариқа, ўринбосарларимиз иккинчи давранинг иккинчи баҳсида мағлубиятга учрашди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари навбатдаги турни сафарда “Андижон”га қарши ўтказишади. Учрашув 12 август куни бўлиб ўтади.


Ёшлар лигаси

17-тур

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” 0:1 (0:1)

Ҳакамлар: И. Гормашов, Р. Толибжонов, Қ. Собиров, Н. Тошматов.

Гол:
Ислом Каримов-15.

“Қўқон-1912”: 1. Руслан Матниязов (30. Ислом Абдуллаев-46), 5. Иброҳим Ғофуров, 6. Баҳодир Акрамов (17. Миртўра Акбаров-52), 7. Иброҳим Усмонов (49. Дилшод Баратов – 29), 9. Достон Мелиқўзиев, 10. Аброр Раҳмонов (88. Иброҳим Мухторов-63), 15. Сардор Исақов (18. Бахтиёр Абдуманнонов-83), 20. Шохрух Холматов (8. Искандар Алимбоев-78), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 27.Исмоил Охунжонов, 91. Иқрор Раҳимов (28. Абдуллох Олимов-46).

“Пахтакор”: 1. Хожиакбар Жўраев, 5. Жамшид Болтабоев (7. Акобир Тўраев-46), 6. Аббос Отахонов, 8. Ислом Каримов (15. Равшан Хурсанов-54), 10. Жасур Ҳакимов (18. Андрей Сидоров-46), 19. Темур Толипов (34. Бобур Асқаров-56), 21. Бехруз Саъдуллаев (4. Иброҳим Йўлдошев-70), 22. Григорий Аҳмедов, 23. Дониёр Ҳошимов, 29. Сабит Синдаров (26. Иброҳим Турғунбоев-90), 38. Жамшид Юсупов.

Захира: 12. Нодир Хамидов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика