UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  3 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўзбекистон – Уругвай. Таркиблар маълум  18 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   3 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  4 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  4 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0

Ёшлар лигаси: “Қизилқум” – “Насаф” 1:5 Янгиликлар

Ёшлар лигаси: “Қизилқум” – “Насаф” 1:5

"Насаф" ёшлари кетма-кет иккинчи ғалабани тантана қилишди.

Учрашув дебютидаёқ вакилларимиз ҳисобни очишди. Жамоамизнинг навоийлик ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоев навоийликлар дарвозасини ишғол этди. Орадан беш дақиқа ўтгач, футболчиларимиз ҳисобдаги фарқни оширишди. Бу гал Дониёр Нарзуллаев жамоадошлари бошлаган ҳужумни самарали якунлади. Бўлим ўрталарига келиб Севдиёр Ҳамроқулов тепган тўпни кутилмаганда Алибек Туробов қўлидан чиқариб юборди ва тўп дарвоза тўридан жой олди.

Иккинчи бўлимда ёш футболчиларимиз рақиблари дарвозасини яна уч марта ишғол этишди. Дастлаб Бобур Абдуҳолиқовни шериклари ажойиб вазиятга чиқаришди. Тобора маҳоратини ошириб бораётган ҳужумчимиз қийинчиликсиз дарвоза ишғол этди. Кейинчалик биринчи гол муаллифи Ислом Кенжабоев рақиб жарима майдончасига кириб бориб дарвозага зарба берди. Навоийликлар посбони Дилшод Ҳамроев кутилмаганда тўпни оёқлари орасида ўтказиб юборди – 1:4. Ўйинга якуни нуқтани захирадан майдонга тушган Сирожиддин Қўзиев қўйди. У рақибнинг икки ҳимоячисини ажойиб тарзда алдаб ўтиб тўпни дарвозанинг пастки узоқ бурчагига аниқ йўналтирди – 1:5.

Ёшлар лигаси, 20-тур.

“Қизилқум” – “Насаф” 1:5 (0:2)

Ҳакамлар:
Дилшод Каримов, Олимжон Абдуҳалимов, Ўктам Бобомуродов, Зокир Қодиров.

Назоратчи: И.Шарипов.

“Қизилқум”: Дилшод Ҳамраев, Виктор Григорьев (Саиджон Ҳайитов, 17), Севдиёр Ҳамроқулов, Достон Абдураҳмонов (Ҳусниддин Фазлиддинов, 67), Баҳром Нарзуллаев, Руслан Искандаров, Бобуржон Ўроқов, Нуриддин Раҳматуллаев, Сардор Жаҳонов, Файзулла Қамбаров, Маъруф Тиллаев (Диёрбек Раҳмонов, 70)

Захирадагилар: Шахзод Асатов, , Бобур Жўрақулов, Сардор Пўлатов, Ғайрат Давронов,.

“Насаф”: 1. Алибек Туробов (12. Умиджон Эргашев, 78) 4. Самандар Очилов, 5. Раҳимбек Жавлиев, 7. Акрамжон Баҳритдинов (с), 10. Ислом Рашидхонов, 14. Бобир Абдиҳолиқов (24. Ботиржон Тўраев, 79), 22. Ислом Кенжабоев (47. Сирожиддин Қўзиев, 72), 28. Сардор Саъдуллаев (19. Наврўзжон Иззатиллаев, 60) 33. Кенжа Тўраев, 38. Дониёр Нарзуллаев (9. Дилшод Хушбаков, 46).

Захирадагилар: 27. Акбар Муродов, 29. Жаҳонгир Қурбонбоев,.

Голлар: Севдиёр Ҳамроқулов (27) – Ислом Кенжабоев (2, 71), Дониёр Нарзуллаев (7), Бобир Абдуҳолиқов (63),Сирожиддин Қўзиев (88).
 
Огоҳлантириш: С.Жаҳонов (57) С.Ҳамроқулов (74), Н.Раҳматуллаев (80) - Р.Жавлиев (55), И.Кенжабаев (68).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика