UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  0 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  11 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  11 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  8 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2

Ёшлар лигаси. “Нефтчи” водий дербисида ғалаба қозонди Янгиликлар

Ёшлар лигаси. “Нефтчи” водий дербисида ғалаба қозонди

“Нефтчи” ёшлари навбатдаги муҳим уч очкони қўлга киритди.
16-тур.

“Нефтчи” – “Навбаҳор” 2:1 (2:0).


Фарғона. “Киргули СК” стадиони.

Ҳакам: Аброр Жўрахонов (Андижон).

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
Голлар: Н. Камолов, 15 (пен.), С. Қулматов, 17 - Ботир Тўрабоев 77

“Нефтчи”: 16.Абдумавлон Абдужалилов, 17.Шохруҳ Холматов (С), 5.Сардор Қулматов, 22.Сайдулло Раҳматов, 8.Достон Турсунзода, 10.Нодирбек Камолов, 20.Дилёрбек Ирматов, 23.Отабек Зокиров, 27.Ҳошимбек Шокиров, 30.Хайрулло Қодиров, 77.Иззат Ғаниев.

Захира: 42.Ислом Сайдуллаев, 3.Фазлиддин Қосимжонов, 6.Достон Мамажонов, 7.Алишер Файзуллаев, 15.Дониёр Фозилов, 25.Муродбек Бобожонов, 29.Аслиддин Сойипов.

“Навбаҳор”: 12.Ислом Ёқубов (С), 4.Акбар Саттаев, 6.Ботир Тўрабоев, 8.Фаррух Тошпўлатов, 10.Дониёр Иномов, 14.Муҳаммаджон Расулов, 17.Азизбек Турғунбоев, 18.Санжар Тошпўлатов, 23.Алишер Саматов, 24.Акбаршо Рашидхонов, 25.Хожиакбар Юнусов.

Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 5.Раҳмонжон Ўринов, 7.Азиз Сайфиддинов, 9.Иброҳим Исмоилов, 15.Шохруҳ Сайфутдинов, 20.Ғайрат Жўраев, 21.Аъзам Алиев.

 

Қўшниларнинг ҳар қандай тўқнашуви доимо қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтиб келган. Ёшлар лигаси доирасида 16-турда тўқнаш келган “Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам шиддатли ва ҳужумларга бой тарзда кечди.

Дисквалификация туфайли олий лиганинг 16-турида майдонга туша олмайдиган Дилёрбек Ирматов шу куни ёшлар жамоасига ёрдам берди.

“Навбаҳор” таркибида эса Хуршид Хўжаев, Акбар Саттаев, Алишер Саматов, Аъзам Алиев ва Ботир Тўрабоев сингари асосий таркиб аъзоларини учратиш мумкин эди.

Ўйинга келадиган бўлсак, беллашувнинг дастлабки 10 дақиқасини жамоалар бир-бирини ўрганиш билан ўтказди.  

15-дақиқага келиб эса учрашувда ҳисоб очилди. Хожиакбар Юнусов ўнг қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирган Отабек Зокировни ортидан чалиб йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади. Нодирхон Камолов нуқтага яқинлашди ва дарвозани аниқ нишонга ола билди, 1:0.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, аниқроғи 17-дақиқада жамоамиз учрашувдаги иккинчи тўпини ҳам киритишга эришди. Ўнг қанотадан ҳужум ташкил этаётган Ирматовни рақиб футболчиси қўполлик билан тўхтатиб қолди. Белгиланган жарима тўпини Иззат Ғаниев амалга оширди. Жарима майдони ичига узатилган тўпни Сардор Қулматов дарвоза йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.  

Киртиилган икки голдан кейин ҳам “Нефтчи” ёшлари ҳужум қилишни сусайтирмади. 30-дақиқа ўтиб бораётганида Хайрулло Қодиров марказда тўп билан олдинга юриш қилди ва жарима майдонига кириб бораётган Отабек Зокировни пас билан таъминлади. Рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Отабекдан “Навбаҳор” дарвозабони Ислом Ёқубов тўпни олиб қўйди.  

33-дақиқада жарима майдони ташқарисида Отабек Зокировга нисбатан фол ишлатилди. Белгиланган жарима зарбасини Ирматов амалга оширди. Бироқ Дилёрбекнинг берган зарбаси устун юқорисидан ўтиб кетди.

Шу тариқа жамоалар танаффусга 2:0 ҳисобида чиқиб кетди.

Иккинчи таймни меҳмонлар бира тўла тўртта ўзгариш қилиш билан бошлади. Захирадан бир қатор маҳоратли ўйинчилар туширилиши наманганликларнинг ўйинини жонланишига замин яратди.

71-дақиқага келиб меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга эришди. Чап қанотдан “Навбаҳор” футболчилари бурчак тўпини амалга оширди. Жарима майдони ичида турган Ботир Тўрабоев ўзига келиб тушган тўпни қабул қилиб олиб, дарвоза сари аниқ зарба йўллади ва ҳисобни 2:1 кўринишга келтирди.

Шундан кейин ҳам наманганликларда яна бир жуда қулай имконият юзага келди. Ғайрат Жўраев жарима майдонида тўпни қабул қилиб олиб, дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди. Жўраев бу вазиятда тўпни “Нефтчи” посбони устидан ошириб ташламоқчи бўлди. Бироқ Абдумавлон Абдужалилов ўз ўрнида аниқ ҳаракат қилиб тўпни ушлаб олишга эришди.

85-дақиқада захирадан майдонга тушган Муродбек Бобожонов ҳаводаги тўп учун курашда рақибини доғда қолдирди ва тўпни эгаллаб олиб, жарима майдони сари юриш қилди. Унинг қаршисида турган шеригига оширган паси ноаниқ чиқди.

90+2-дақиқада "Нефтчи" футболчилари ўйинда 3-голини уришга жуда яқин эди. Раҳматов чап қанотдан фаоллик кўрсатиб, жарима майдони ичига ёриб қириб, марказроқдаги шериги Бобожоновга тўп оширмоқчи бўлди. Бироқ меҳмонлар ҳимоячиси аниқ ҳаракати билан ҳавфни баратараф этди.

Шу тариқа учрашувда бошқа гол киритилмади. “Нефтчи” ёшлари эса навбатдаги муҳим уч очкони қўлга киритди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика