UZ

Сўнгги янгиликлар

19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   0 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  6 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3

Ёшлар лигаси. "Динамо" - "Насаф" 3:2 Янгиликлар

Ёшлар лигаси. "Динамо" - "Насаф" 3:2

Бугун Олий лиганинг 16-туридаги "Динамо" - "Насаф" учрашуви олдидан Самарқанд шаҳридаги ОЗТМ стадионида ҳар икки жамоанинг ёшлари ўзаро баҳс олиб борди.
Биринчи бўлимни тезкор ҳужум билан бошлаган майдон эгалари жарима майдони ичида яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади. Кўпроқ ҳужумкор ўйин кўрсатган "Динамо" ёшлари учрашувнинг 40 дақиқасига келиб ҳисобни очди. Бунёд Исроиловнинг аниқ тўп узатишидан сўнг  бирга бир вазиятга чиқиб борган Баҳодир Жониев тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди . Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда бироз устунлик меҳмонлар тарафида бошланди. Кетма-кет ҳужумлардан бирини Улуғбек Дадабоев гол билан якунлади. Чап қанотдан Обид Маматовнинг тўп ошириши Дадабоевга аниқ келиб тушди ва дарвозабонни оёғига тегиб дарвоза бурчагидан жой олди.  68 дақиқада Фирдавс Абдусалимов дарвозабон билан бирга бир взаиятга чиқиб бораётганда ҳимоячи томонида қўпол тўхтатиб қолибди ва жарима белгиланди. Нодир Санақуловнинг кучли зарбаси дарвоза тўси ёнгинасидан ўтиб кетди. Шунга қарамай яна олдинга ташланган "Динамо"нинг ёш футболчилари  72 дақиқада яна Баҳодир Жониевнинг сай-ҳаракатлари билан олдинга чиқиб олишди. Учрашув якунланиши арафасида бурчакдан киритилган тўп Миркомил Лақаевга келиб тушди ва унинг юқорига ташлаб берган тўпини Ислом Шарипов боши билан дарвозаг йўллаб қўйди. Учрашув якунланиши арафасида майдон эгалари дарвозасига пенальти белгиланди ва ҳисобни қисқартиришга эришди.



Ёшлар лигаси. 16-тур.
ОЗТМ стадиони. 16.08.2013
"Динамо" - "Насаф" 3:2
Голлар: Баҳодир Жониев (40), (72) 2-0 , Ислом Шарипов (87) 3-1 - Улуғбек Дадабоев(55) 1-1, Обид Маматов (90+2 пен) 3:2

Ҳакамлар: Нажафалиев Вилоят (Тошкент), Ҳакимов Сардор, Жасур Қудратов, Азиз Ахтамов (барчаси Самарқанд)
 
"Динамо": Умиджон Низомов, Бунёд Исроилов, Ислом Ҳамидов, Миркомил Лақаев, Баҳодир Жониев, Комил Шарафутдинов, Саҳобиддин Ибрагимов, Фаррух Шотурсунов, Фирдавс Абдусалимов, Нодир Санақулов, Темур Шарипов
Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Шарофов, Аъзам Абдурафиқов, Амиржон Сафаров Фаёз Ҳамидов, Азамат Ниёзов, Гиоргий Адамян, Ислом Шарипов

"Насаф": Алибек Туропов, Шерзод Аъзамов, Одил Ҳамробеков, Сарвар Ҳолмуродов, Нажмиддин Нормуродов, Лазиз Убайдуллаев, Азиз Маликов, Жавохир Ашуров, Улуғбек Дадабоев, Сирож Қўзиев, Илҳом Усупхонов
Захирадан майдонга тушганлар: Жавохир Комилов, Дониёр Назуллаев, Шаҳзод Очилов, Дилшод Хушбаков, Обид Маматов, Жамолиддин Машарипов, Мирзамурод Жўрабоев

Огоҳлантиришлар: Баҳодир Жониев (40) , Ислом Ҳамидов (90+2) - Жавохир Ашуров (60), Мирзамурод Жўрабоев (70)

Назоратчи: Серазетдинов Р. С. (Тошкент)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика