UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  19 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Металлург” 2:1 Янгиликлар

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Металлург” 2:1

Ёшлар лигасининг 9-тур учрашувида “Бунёдкор” ва Бекободнинг “Металлург” клуби ёшлари куч синашишди.
Шу куни “Бунёдкор” ёшлари таркибида сезиларли йўқотишлар бор эди. Яъни жамоанинг 6 нафар аъзоси – Азизбек Мамазоитов, Сардорбек Азимов, Миржамол Қосимов, Акромжон Комилов, Хуршид Ғиёсов ва Достонбек Ҳамдамов терма жамоа йиғинига чақирилганлиги боис Мурод Отажонов бошчилигидаги мураббийлар штаби улар ўрнини фарм-клуб вакиллари билан тўлдиришди.

Учрашув дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкор руҳда бошланди. Ўйин бошидаёқ тўп назоратини олишга уринган бекободликлар 2-дақиқадаёқ пенальти тепиш хуқуқига эга бўлдилар. Шохназар Норбековга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган 11 метрлик нуқтага жабрланувчининг ўзи яқинлашди. Бироқ Норбеков тепган тўпни Абдукарим Муҳаммедов қайтарди ва илк дақиқаларданоқ жамоадошларига руҳий устунлик бағишлади.

Бироқ биринчи гол бўлим сўнггида киритилди. Забихилло Ўринбоев ўз абжирлиги эвазига рақиб дарвозасини ишғол қилди. Танаффусдан кейин ҳам ёш “қалдирғочлар”нинг устунлиги давом этди. 60-дақиқада Забихилло Ўринбоев ўз ўзининг ҳам, жамоасининг ҳам иккинчи голини киритди. Шундан сўнг “Бунёдкор” ёшларида бироз хотиржамлик кузатилгандек бўлди. Бундан эса бекободликлар унумли фойдаланиб қолишди. Сардор Иномжоновнинг томонидан йўлланган тўпни “Бунёдкор” посбони Абдукарим Муҳаммедов тўсиб қололмади – 2:1.

Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

9-тур
“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 2:1
Голлар:
Забихилло Ўринбоев 45+1 (1:0), Забихилло Ўринбоев 60 (2:0), Сардорбек Иномжанов 77 (2:1)
Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Абдурахимов 10, Муроджон Туйчибоев 16, Баҳодир Пардаев 59
Амалга оширилмаган пенальти: Шохназар Норбеков 2 (дарвозабон)
“Бунёдкор”: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 3.Ҳасан Асқаров, 7.Санжар Рихсибоев (6.Исломжон Қобилов 60), 8.Эргаш Исмоилов (5.Шахриёр Имомхўжаев 90), 10.Темур Аюпов (2.Турсун Раҳмонбердиев 86), 11.Нодиржон Мавлонов (14.Иброхим Ғофуров 46), 13.Зокиржон Нурматов, 15.Аҳрор Умаржонов (С), 18.Шаҳзод Абдурахимов, 19.Баҳодир Пардаев (4.Жаҳонгир Хўжамов 90), 21.Забихилло Ўринбоев (Санжар Қодирқулов 73)
Захира: 25.Муроджон Зухуров
“Металлург”: 25.Равшанбек Ягудин, 2.Муроджон Тўйчибоев (12.Зуфаржон Акбаралиев 20), 3.Жасур Аҳмедов, 4.Лазиз Нуриддинов, 5.Улуғбек Худоёров (19.Далер Ниёзов 60), 7.Сардорбек Соибов (18.Константин Петров 18), 8.Асилбьек Мансуров, 10.Шохназар Норбеков (9.Лазиз Алимов 77), 11.Саиджон Абдужабборов (С), 20.Исломбек Бийтўраев (21.Умид Рахимов 79), 22.Арслон Султонов (17.Сардорбек Иномжонов 46)
Захира: 1.Нодир Нишонов
Ҳакамлар: Д.Досанов (Тошкент), А.Нажафалиев, А.Шукуруллаев, Д.Пислегин
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган)
22 май. “Бунёдкор” футбол мактаби стадиони. 52 томошабин
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика