UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Ўзбекистон фахри Одил Аҳмедов фаолиятидаги энг кучли мураббий ким? 2011 йилги таркибга ҳозирги футболчилардан кимларни қўшарди?  1 18:44"Қизилқум" бош мураббийи соғлиғидаги муаммолар туфайли Сербияга кетди. Клубга вақтинчалик мураббий тайинланди  2 18:18"Бухоро" яна "Жар"да ўйнайди  6 17:51"Хоразм" кейинги икки уй ўйинини сафарда ўтказади  3 17:30Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Қирғиз Республикаси билан жанговар дуранг қайд этди  0 17:11Марушич, Жоржевич, Ратиньо, Муҳитдинов... Суперлига 4-тур рамзий терма жамоаси  5 16:50Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари  2 16:25"Саутгемптон" бош мураббийи 108 кунда ишдан бўшатилди  2 16:08Футбол мухлислар билан гўзал! "Андижон" "Машъал" устидан қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:53Гиорги Папава: "Мавсумни қандай бошлаганимиз ҳақида гапиришга ҳали эрта"  0 15:38Анвар Ҳожимирзаев: "Янги мавсумда совринли ўринлар учун курашамиз"  1 15:20ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди  1 14:57"Шер" овига чиққан "бўрилар" ГАЛЕРЕЯ  4 14:35"Венгер қонуни", секундомер, мураббийлик челленжи — FIFA ва IFAB янги қоидаларни жорий этди  10 14:05"Динамо" меҳмонда ОКМК билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Ёшлар лигаси. 10-тур. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 0:2 Янгиликлар

Ёшлар лигаси. 10-тур. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 0:2

Турнир жадвалида деярли ёнма-ён бўлган бу икки жамоанинг ўзаро ўйини қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтишини тахмин қилиш қийин эмасди.

Учрашув шунга монанд илк дақиқалардан ҳужумкор тарзда бошланди. Хусусан, 5-дақиқада вакилларимизда ҳисобни очиш учун яхши имконият юзага келганди. Аммо Достон Мелиқўзиевнинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Орадан бироз ўтиб, меҳмонларда яхши имконият вужудга келди. Бобур Тиллаев жарима майдончасига кириб бориб дарвоза томон зарба берди. Дарвозабонимиз маҳорат кўрсатиб тўпни қайтарди.

31-дақиқада Абдул Азиз Юсупов бир нечта рақибларни алдаб ўтиб тўпни Достон Мелиқўзиевга ўзатди. Достон эса жарима майдончаси ичида дарвозабони бир неча марта алдаб тўпни дарвоза томон йўллади. Тўп кутилмаганда дарвозабонга тегиб йўналишини ўзгартирди. Натижада ҳисоб очилмай қолди.

40-дақиқада ҳисоб очилди. Қанотдан ёриб кирган Қувондиқ Рўзиев дарвозабон учун кутилмаганда зарба берди. Тўп эса дарвоза тўридан ўрин олди – 0:1.

Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якун топди.

Иккинчи бўлимни ўринбосарларимиз анча фаол тарзда бошлашди. 50-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яхши имконият вужудга келди. Аммо Аваз Маматхўжаевнинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

58-дақиқада Аваз Маматхўжаев майдондан четлатилди. Ҳимоячимиз катта тезликда жарима майдончасига кириб бораётган рақиб ўйинчисини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун бош ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.

60-дақиқа меҳмонлар иккинчи марта “Қўқон-1912” ўринбосарлари дарвозасини ишғол этишди. Евгений Танаев қанотдан ёриб кириб тўпни қулай имкоиятда турган шериги Бобур Тиллабоевга оширди. Тиллабоев эса аниқ зарба йўллаб, ҳисобни оширди – 0:2.

Иккинчи бўлимнинг қолган дақиқаларда ўринбосарларимизда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келганди. Аммо улардан фойдаланиш борасида омадимиз келмади. Натижада ўринбосарларимиз мавсумдаги тўртинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

Ёшлар лигаси
10-тур
“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 0:2 (0:1)  
Ҳакамлар:
Даврон Акмалов, Рустам Толибжонов, Нодир Тошматов, Қаҳрамон Собиров.
Назоратчи: Олег Дачев.
Голлар: Қўвондиқ Рўзиев – 40, Бобур Тиллабоев – 60.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Ойбек Рустамов, 5. Иброҳим Ғофуров, 9. Достон Мелиқўзиев, 10. Иқбол Маликжонов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 19. Сардор Қаҳҳоров, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 28. Абдул Азиз Юсупов, 88. Иброҳим Мухторов.
Захира: Ғайрат Ҳасанов, 11. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 17. Ҳасан Солиев, 23. Сардор Исоқов, 27. Исмоил Охунжонов, 56. Иқрор Раҳимов, 91. Иброҳим Усмонов.

“Локомотив”: 25. Сарвар Каримов, 10. Бобур Тиллабоев, 17. Евгений Танаев, 18. Рустам Ҳамроев, 20. Фаррух Усмонов, 21. Дониёр Усмонов, 22. Улуғбек Абдуллаев, 28. Рустам Ҳазратқулов, 36. Хуршид Мухторов, 70. Қувондиқ Рўзиев, 99. Хумоюн Аъзамов.
Захира: 96. Рустам Нортожиев, 8. Жаҳонгир Сафаров, 11. Шохрух Мўминқулов, 13. Ҳамидулло Собиров, 68. Воҳид Юнусов, 87. Отабек Муҳамедов, 97. Лазар Адамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика