UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  0 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  1 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  10 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  6

Ёрқин Назаров: "Футболчимизнинг оддий вазиятдаги хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик, унинг кимлигини айтмайман" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Футболчимизнинг оддий вазиятдаги хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик, унинг кимлигини айтмайман"

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар қўлидан келганича ҳаракат қилишди. Уларга иссиқ об-ҳавода ўйнаганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Эътирозлар йўқ, ютқаздик. Ўйин борасида кучсиз эмасдик, лекин тажриба ўз сўзини айтди.

- Сизнинг руҳий холатингизни тушуниб турибмиз. Жамоа аввалги ўйинлардан кўра яхши ўйнади. Жамоада юзага келаётган руҳий тушкунликнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?


- Энди жамоа ютқазгандан кейин руҳан тушкун кайфиятда бўлади. Фамилиясини айтмайман, лекин футболчимизнинг оддий ҳолатдаги хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик. Бу профессионал футболчига хос холат эмас. Лекин йигитларга шунақа иссиқ об-ҳавода ўйнаганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Улар биз қўйган вазифаларни деярли бажаришди, лекин озгина омад етишмади.

- Йигитларнинг кўзида ўт чақнамаяпти. Нега футболчилар тезкорлик бўйича ҳаракат қилишмайди?


- Биласизми, ўзим икки марта кўрсатма бериш учун ўрнимдан турдим. Натижада томоғим қуриб қолиб ўтириб сув ичим олишимга тўғри келди. Такрор айтаман, йигитларга шунақа об-ҳавода югурганининг ўзига раҳмат. 17:00да ўйин бошлангани ўйинга таъсир қилди. Балки шунақа кўрингандир, лекин бугун вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ҳисобига ютқаздик. Биринчи гол оддий хато эвазига урилди. Тажриба бугунги ўйинда кўзга ташланди.

- Кўпчилик мураббийлар қатори мағлубиятда айбни ўз зиммангизга оласизми?


- Ҳа, албатта айбни ўз зиммамга оламан. Бош мураббий истеъфога чиқарилгач қийин бўлишини билардим. Лекин жамоа учун ҳаракат қиламан деб масъулиятни зиммамга олдим. Жамоа кучсиз эканини билардим. Бугунги ўйиндаги мағлубиятни зиммамга оламан, йигитларда айб йўқ. Айби шуки, бир-икки футболчиларга даража етишмади. Кейинги йилларда балки улар зўр футболчи бўлиб етишар.

- Хато қилаётган футболчини барибир майдонга тушираётганингизнинг сабаби нима?


- Бу ўйинда бир футболчи, олдинги ўйинда бошқа футболчи хато қилаяпти. Хатолар бор, ўйин борасида бизни ўз режамиз бор эди. Берилган вазифа бўйича ҳаракат қилдик.

- Боаке биргина вазиятдан гол урди. Ўйин унга мослаб ташкил этилмаяпти...


- Боаке, Димов, Жалолиддинов, Абдуманнопов, Исмоилов. Булар чемпионат бошланишига бир ҳафта қолганида таркибимизга қўшилишди. Димов ҳозир легионерлар ичида яхшиларидан бири. Улар ҳозир шунчалик ҳам яхши ўйнаб беришаяпти. Уларни ҳозир жисмоний жиҳатдан барқарор холатга келтиришимиз керак. Ишлаш керак, ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

- “Андижон" мухлисларига нималарни ваъда қила оласиз?


- Ҳозир ютқаздик, агар раҳбарият бошқа мураббий ҳақида ўйлаётган бўлса, мен раҳмат деб кетаман. Қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Агар жамоада қолишимга имкон берилса йигитларни чемпионатдаги танаффус вақтида тайёрлаб, юқори ўринларга олиб чиқишга ҳаракат қиламан. Футбол борасидаги бор билимларимни ишга солиб жамоага ғалабалар келтиришга ҳаракат қиламан. Чемпионатнинг ярмида жамоани ташлаб кетиш нотўғри, мухлисларни тушуниб турибман ва улардан узр сўрайман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика