UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ёқуб Майза: "Бизга Ўзбекистон жуда ёқди" Янгиликлар

Ёқуб Майза: "Бизга Ўзбекистон жуда ёқди"

Хабар бериб ўтганимиздек "Динамо" сафига икки нафар нигериялик легионерлар келиб қўшилган эди.
Кеча "Динамо" нинг "Шердор" билан назорат учрашувида мана шу икки футболчи "Шердор" сафида майдонга тушди. Шу фурсатдан фойдаланиб биз ушбу футболчилар билан қисқача суҳбатлашдик.

- Салом. Самарқандга келишингиз ҳақида айтиб ўтсангиз. Бу қандай рўй берди?
- Ўзбекистонга биринчи бор келишимиз. Биз уч киши бўлиб ташриф буюрдик. Мен, Ловеренс ва агентимиз. Самарқандга эса кеча келдик. Бундай дейишимизга сабаб биз бир ой олдин Ўзбекистонга ташриф буюрган эдик. Қайси жамоа эканлигини аниқ билмайман лекин Биринчи лиганинг "НБУ-Осиё" учун аталган стадионида машғулотларда қатнашдик. Шундан сўнг мана ҳозир кўпчилик танийдиган Самарқанд шаҳридамиз. Бизга шаҳар жуда ёқди. Кеча фақат бир марта машғулотларда иштирок этдик. Ҳозирда меҳмонхонада яшаяпмиз.

- Келишингиз ўзи -ўзидан содир бўлмагандир?
- Албатта. Биз аввалдан Девид Онияни танир эдик. Агентимиз билан яхши экан. Шу орқали келдик десак ҳам бўлаверади. Бу стадион жуда ажойиб ҳолатда экан. Стадион ва шаҳар жуда ёқди.

- Аввал ҳам бирон жамоада ўйнаган эдингизми ?
- Аввал ҳеч қачон хорижий чемпионатларда бўлмаганмиз. Биринчи хорижда ўйнашимиз мумкин. Фақат Нигерия чемпионатида ўйнаганмиз. Терма жамоада эса йўқ.

- Қайси чизиқда ўйнайсиз одатда?

- Мен ўнг қанот ярим ҳимоясида, Ловернс эса марказий ҳимояда ўйнайди.

- Тил борасида муаммо бўлмайдими ?
- Биз инглиз тилида суҳбатлаша оламиз. Қийинчилик туғдирмайди деб ўйлайман.

- Яқинда Африкадан бир қатор футболчилар Ўзбекистонга таклиф этилаётганлиги ва улар Это'О футбол академияси тарбияланувчилар эканлиги футбол агенти томонидан айтилган эди. Сизлар ҳам шу академияданми?

- Йўқ биз Нигериядан. У академия эса Камерунда жойлашган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика