Ёпиқ тарзда ўтган ўйинда "Навбаҳор" мағлубиятга учради

Оқил Абдубарноев
16 фев 2022, 21:51
Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган "Навбаҳор" клуби "Химки"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Ёпиқ тарзда ўтган ва трансляция қилинмаган учрашув россияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Навбаҳор" — "Химки" 1:2

Аввалроқ ушбу учрашув эфирга узатилмаслиги ҳамда ёпиқ тарзда ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" ФК матбуот хизмати