

Париж клуби "А" гуруҳидаги дастлабки икки турда "Реал" ва "Галатасарой"ни мағлуб этди. Агар парижликлар "Брюгге"ни таслим этишса, "Галатасарой" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилса, Томас Тухель жамоаси 1/8 финал масаласини ижобий ҳал қилади.

Бунақаси ҳозиргача Чемпионлар лигаси тарихида содир бўлмаган. Фақат Европа лигасида "Спортинг" 2011/12 мавсумда ушбу натижага эришган.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи рекордлари
Гуруҳда 6та ғалаба
"Милан": 1992/1993 (финалгача етиб борган)
ПСЖ: 1994/1995 (чорак финал)
"Спартак": 1995/1996 (чорак финал)
"Барселона": 2002/03 (чорак финал)
"Реал": 2011/12 (ярим финал), 2014/15 (ярим финал)
Гуруҳ ғолиби ва иккинчи ўрин ўртасидаги энг катта фарқ
11 очко: "Спартак" (1995/1996), "Барселона" (2002/03), "Реал (2014/15)
Кўп очко тўплаб, гуруҳдан чиқа олмаганлар
12: "Наполи" (2013/14), ПСЖ (1997/98)
Кам очко тўплаб, гуруҳдан чиққанлар
6: "Зенит" (2013/14)
5: "Милан" (1994/95)



