

«Польша ва Шотландияга қарши ўйинларда мақсадимиз 6 очко олиш эди, бунга эришдик. Бу орқали Франция сари катта қадам ташладик.
Бугун ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ўйин қийин кечди, шотландлар баъзи вазиятларда бутун жамоа билан ҳимояда ўйнашди.
Ўйиннинг каттагина қисмида устунликка эга бўлдик ва ҳақли тарзда зафар қучдик. Гуруҳдан чиқиш вазифасини деярли бажардик. Дублинда дуранг ҳам бизга етарли бўлади. Аммо биз ҳеч қачон дуранг учун ўйнамаймиз, Германиянинг услуби бундай эмас», – дейди Лев.



