Яя Туре ирқчиликка қарши курашади
18 дек 2019 21:11
Янгиликлар
Яя Туре ирқчиликка қарши курашади
Хитойнинг "Циндао Хайню" жамоаси ярим ҳимоячиси Яя Туре фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолди.
"Фаолиятимни якунлаб ФИФАда ирқчиликка қарши курашиш бўлимига ишга ўтишим керак. Бу иллат ҳар доим футболга зарар келтирган ва шу боисдан бунга қарши курашишни истайман.
ФИФА ва УЕФА доимо бунга қарши кўплаб ишларни амалга оширади. Энди биз мухлислар билан ҳам ишлашимиз керак. Эндиликда мухлисларнинг ортидан клублар катта-катта жарималарга тортилади", - деди Туре.
Ивуарлик футболчи фаолияти давомида "Монако", "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби клубларда ҳам ўйнаган.
Фикрлар