

Клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов айни пайтда Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубида ижарада ўйнаётган Жасур Яхшибоев ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Ҳозир гранд клублар қизиқиш билдиришгани йўқ. Венгрия, Польша ва Португалия олий лигасида иштирок этаётган клублардан қизиқишлар бор. Агар Яхшибоев яхши ўйнашда давом этаверса янада кучлироқ клублардан ҳам таклифлар бўлиши мумкин. Агар Шота Арвеладзе хоҳласа Жасур "Пахтакор"га қайтиб келиб ўйнаши ҳам мумкин", - дейди "Пахтакор" спорт директори Жаъфар Ирисметов.
Қуйида "Тезкор студия"ни тўлиқ томоша қилиш мумкин.



