UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  0 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  96 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

"Жасур Яхшибоев юқори даражадаги футболчи" — "Энергетик-БГУ" бош мураббийи Владимир Белявский билан интервью Янгиликлар

"Жасур Яхшибоев юқори даражадаги футболчи" — "Энергетик-БГУ" бош мураббийи Владимир Белявский билан интервью

Сезган бўлсангиз, сўнгги икки мавсумга келиб Беларусь чемпионатида ўйнаётган футболчиларимиз сони ошди.

2020 йил бошида "Энергетик-БГУ" сафига бориб қўшилган Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров кўп вақт ўтмасдан ўзларидан ижобий таассурот қолдиришни бошлашди. Бу йилга келиб эса жамоада уч нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепмоқда. Бобир Абдихолиқов, Дониёр Абдуманнопов, Шаҳзод Убайдуллаев. Қизиқ, нима учун клуб ҳамюртларимизга қизиқиб қолди? Футболчиларимиз учун Беларусь Россиядан кўра қулай чемпионатми? Биз шу ва бошқа саволлар билан жамоа бош мураббий Владимир Белявский билан боғланиб суҳбатлашдик. 

- Европадаги саргузаштларини айнан "Энергетик-БГУ" бошлаган Жасур Яхшибоев бугунги кунда "Шериф"да тўп тепмоқда. У яқинда ЕЧЛда "Реал Мадрид" дарвозасини ишғол қилди. Сизда унинг ўйини қандай хулоса уйғотди?

- Жасур Яхшибоев юқори даражадаги футболчи. У жамоаимизга келган илк кунларданоқ буни кўрсатган. Машғулот услубимизга тезда кўникиб кетганди. Натижада биринчи даврадан сўнг Беларусь чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Иккинчи даврада амалдаги чемпион Солигорскнинг "Шахтёр" жамоасига йўл олди. Мени эътиборимни тортган нарса шу бўлдики, ўзбекистонлик футболчилар жамоавий ўйинга тезда киришиб кетишлари қийин кечади. Бунга жисмоний ҳолат ҳам сабаб бўлиши мумкин. Яна бир иқтидорли футболчи Шаҳбоз Умаровда жисмоний жиҳатдан формага кириш қийин кечган. Лекин ўз устида ишлади, машғулотларда тер тўкди. Ҳозир мана БАТЭда ўйнаяпти. Умуман олганда футболчиларингиз билан алоқаларимиз яхши. 

- Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров "Энергетик-БГУ"га келишидан олдин ўз жамоасида ўйин амалиётига эга эмасди. Чунончи, Умаров АГМКда ўринбосарлар аъзоси ҳисобланарди. Бундай паллада ҳамма мураббий ҳам дарҳол ишонч билдириб кетавермайди...

- Биласизми, машғулот ва тайёргарлик кўп нарсани ҳал қилиб беради. Бундай пайтда индивидуал кучли футболчилар билан ишлаш бир мунча қийин бўлади. Лекин жамоамизда машғулотларда 8 нафаргача мураббий ишлайди. Футболчилар билан шуғулланади. Устида ишлайди, кераксиз жиҳатларни камайтиришади. Ҳар бирининг ўз характери бор. Асосийси, биз бир-биримизни тилимизни тушуна олдик. 

- Нима деб ўйлайсиз, Беларусь ўзбекистонлик футболчиларга Европанинг кучли клубларига бориш учун Россия ёки Украинага қараганда қулай чемпионатми? Яъни яхши трамполинми?

- Европадаги кўп чемпионатларда жисмоний ҳолатга катта эътибор қаратилишини жуда яхши биласиз. Хусусан, "Энергетик-БГУ"да бу борада ишланади. Жасур Яхшибоевдан ташқари, Илья Шкурин Москванинг ЦСКА жамоасига кетди. Ҳозирда Киевнинг "Динамо" клубида ҳаракат қилмоқда. 

- Ўтган мавсум иккинчи даврасида ўйнаган Хумоюнмирзо Иминовга ўзини кўрсатиши учун нима етишмади?

- Менимча яна бир йил қолиши керак эди. Яхши ва сифатли ўйинчи. Яхшибоев ва Умаров мавсум олдидан ўтказилган йиғинларда қатнашишганди. Иминов эса иккинчи даврада келиб қўшилди. Шу боис бироз қийналди. Аммо ортиқча эътирозим йўқ. Айтганимдек яна бир йил қолганида умуман бошқа даражадаги ўйинчига айланарди. 

- Айни пайтда "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилаётган Бобир Абдихолиқов, Шаҳзод Убайдуллаев ва Дониёр Абдуманнопов ҳақида фикрингизни билдирсангиз? 

- Нима деса экан, менталитетми ёки ўзбекистонликларга ҳос бўлган одатми, қийналишади. Ўз ватанларидан олисда соғиниб қолишади. Мана шу жараённи енгиб ўтиш лозим. Шунингдек бу уч футболчи турли ҳолатда келган. Шаҳзод "Шахтёр"дан, Бобур эса "Рух"дан сафимизга қўшилди. Яхши жисмоний спорт формасига кириб олишса ўзларини кўрсатишларига ишонаман. Бобур Абдихолиқов Украинада деярли ўйнамади. Ўйин амалиётисиз қолган. Шу боис тикланиб олиши зарур. 

- Ўзбекистонлик футболчиларнинг қайси жиҳати сизни қизиқтира олди?

- Тўп билан ишлаш, тезкорлик ва техник томондан кучли. Фақат жисмоний ҳолатда оқсаш бор, холос. 

- Футболнинг ривожланиши учун нима биринчи ўринда бўлиши керак? Пул ёки хоҳиш?

- Биринчи навбатда хоҳиш бўлиши керак. Хоҳиш бўлса, пул топилади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика