

"Сантьяго Бернабеу"да ўтган баҳсда меҳмонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Жасур Яхшибоев 25-дақиқада бош билан урган голи орқали "галактикос" дарвозабони Тибо Куртуани ожиз қолдирди.
"Болалигимдан "Реал"га қарши ўйнашни орзу қилганман. Гол уришни хоҳлагандим, аммо буни амалга оширишимни тасаввур қила олмасдим", - дейди ўзбекистонлик форвард ўйиндан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, "Шерифф" ЧЛ доирасидаги кейинги ўйинини 19 октябрь куни "Интер"га қарши сафарда ўтказади.



