“Яхши тушлар кўринг, дада”, – Ромео Бекхэм отасини троллинг қилди

Eldor Akmurzayev
23 янв 2023
Англия чемпионати 21-турида “Арсенал” Лондонда МЮ устидан қийинчилик билан ғалаба қозониб, пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Мазкур баҳсдан кейин Ромео Бекхэм “қизил иблислар” сафида ўйнаган отасининг расмини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига қўйиб, унга: “Яхши тушлар кўринг, дада”, дея изоҳ қолдирди.

Дэвид МЮ тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1993-2003 йиллар давомида манчестерликлар шарафини ҳимоя қилган. Аввалроқ, Ромео “Брентфорд Б” жамоасига ижара асосида ўтгани ҳақида хабар бергандик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: instagram.com/romeobeckham