Яспер Силлессен жароҳат олди, энди у “Реал”га қарши ўйнамайди

2 фев 2019, 08:49
“Барселона”нинг Испания кубогидаги дарвозабони Яспер Силлессен машғулотлар вақтида жароҳат олди.

29 ёшли футболчи ўнг оёғи мускулларини жароҳатлаб олган. Унинг сафга қайтиши 6 ҳафтагача вақт олади. Энди у Испания кубоги ярим финалида “Барселона” дарвозасини қўриқламайди. Қайд этиш жоиз, каталонияликлар мазкур босқичда “Реал Мадрид” билан дуч келган.

Унга кўра, ярим финалнинг дастлабки ўйини 6 февралда, жавоб баҳси эса 27 февраль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Барселона” расмий сайти