Ярослав Крушельницкий: "Нефтчи" футболчиларига иккинчи қаватда имкон қолдирмасликни мақсад қилгандик"  
		
		09 май 2019 11:15
        Янгиликлар	
	 
				 
				Ярослав Крушельницкий: "Нефтчи" футболчиларига иккинчи қаватда имкон қолдирмасликни мақсад қилгандик"
А Про-Лига 5-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Оқтепа” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ярослав Крушельницкий сайтимизга интервью берди.
			Бугун тайёрланган режамизга асосан учрашувда иккинчи рақамли жамоа сифатида ҳаракатланишни, иккинчи қаватда рақибга имкон бермасликни мақсад қилгандик. Гувоҳи бўлганингиздек, ўйинга тайёрланган услубимиз 90 фоизга ўзини оқлади. 90 фоизга амал қилди деганда нимани назарда тутяпман? Бу дегани шуки, биз бутун учрашув давомида ўзимиз тузган режани деярли истаганимиздек намоён эта олдик.
Жамоамиз олдига ҳар доим юксак вазифалар қўйилиб келади. Клубимиз раҳбарлари бй йилиги мавсумда жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифасини қўйишган. Хабарингиз бор, 2015 йилда бунга жуда яқин келгандик. Бу йилги мавсумда ўзимизни синаб кўрамиз, ҳаракат қиламиз, насиб бўлса жамоамиз олдига қўйилган вазифани бажарамиз.
Бекзод Толибов ёзиб олди.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар