UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  36 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Ярослав Крушельницкий жамоаси кубок финалида енгилди Янгиликлар

Ярослав Крушельницкий жамоаси кубок финалида енгилди

Хабарингиз бор, жорий футбол мавсумида ўзбекистонлик икки ўйинчи Малайзия чемпионатида тўп суришяпти.
“Пахтакор”нинг собиқ таянч ярим ҳимоячиси Дилшод Шарофетдинов суперлиганинг “Сайм Дарби” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, 31 ёшли марказий ярим ҳимоячи Ярослав Крушельницкий қишда “Шўртан”дан премьер-лиганинг “Фелда Юнайтед” клубига кўчиб ўтганди.

Кеча, 7 июнь куни “Фелда Юнайтед” Малайзия футбол ассоциацияси кубоги финалида юқори лига вакили “Паханг” билан тўқнаш келди. Ҳамюртимиз жамоаси узоқ вақт давомида 1:0 ҳисобида олдинда юришига қарамай, якунда барибир мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Учрашувда Крушельницкий тўлиқ иштирок этди.

“ФЮ” 15-дақиқада ҳисобни очган эди. Аммо ўйиннинг энг охирида устунликни бой бериб қўйди ва аламли мағлубиятга учради. Рақиблардан 80- ва 90-дақиқаларда икки гол ўтказиб юборди.

Шу тариқа, ОФК кубоги-2015га бериладиган йўлланмани “Паханг” илиб кетди.

Улуғбек Мирзаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика