"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Андрей Ярмоленко Англия Кубоги 1/16 финали доирасида "Донкастер" дарвозасини ишғол қилди.
Украиналик футболчи Лондон клуби учун ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён илк марта гол урди. Ўшанда "Вест Хэм" Англия Лига Кубогида "Халл" постига йўл топди.
Ушбу мавсумда Ярмоленко АПЛ доирасида 11 ўйинда қатнашиб, бирорта гол ура олмади.