UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  10 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  7 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  32

Ярим асрлик тўйингиз муборак, Дилшод Жўраалиевич! Янгиликлар

Ярим асрлик тўйингиз муборак, Дилшод Жўраалиевич!

Бугун ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли болалар футболи мутахассиси, тажрибали мураббий Дилшод Нуралиев роппа-роса 50 ёшга тўлди.

Бу инсон ҳақида узоқ гапириш мумкин. Акмал Шораҳмедов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Фарҳод Тожиев, Марат Бикмаев каби футболчиларни ўз вақтида кашф этиб, тарбиялаб ўзбек футболига етказиб берганининг ўзиёқ Дилшод Нуралиевнинг қандай тоифадаги мураббий эканлигидан далолат бериб турибди.

Шунингдек, Дилшод Жўраалиевич Ўзбекистон U-16 терма жамоаси билан бирга Осиё чемпиони бўлган. Бунга қадар ҳеч бир терма жамоамизга Осиё чемпиони бўлиш бахти насиб этмаганди. Эроннинг Тахти шаҳри мезбонлик қилган қитъа чемпионати Нуралиев жамоасининг триумфи билан якунланган эди.  

Юқорида айтганимиздек, Дилшод Нуралиев ҳақида кўп ва хўп гапириш, у кишига теша тегмаган таърифларни бериш мумкин. Фурсатдан фойдаланиб,  барча ўзбекистонлик футбол мухлислари, сайтимиз ўқувчилари ҳамда ижодкорлари, шогирдлари номидан Дилшод Нуралиевга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, омад тилаб қоламиз. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Дилшод Жўраалиевич!

Нодирхўжа Юлдашев, “Одил Жуниор” жамоаси бошқарувчиси 

“Дилшод Нуралиев деганда биринчи галда кўз олдимизга болалар мураббийи келади. Менимча, у кишига айнан шу мавзуда ортиқча таъриф шарт эмас. Шу сабабдан ҳам Одил Аҳмедов билан бирга “Одил Жуниор” жамоасини очганимизда, биринчилардан бўлиб Дилшод ака мураббий сифатида ишга таклиф қилдик. Уларга 2009 йилги таркибни ишониб топширдик. Нега айнан 2009 йилги жамоа? Сабаби, бу ёшдаги футболчилар яқин келажакда олимпия   терма жамоасини ташкил этиб беришади. Энг ишонган гуруҳимиз ҳамда олимпия ёшидаги жамоамиз бўлгани учун ҳам Нуралиевга ишонч билдирилди. Фидоийликни қарангки, ўз туғилган кунида ҳам болалар билан бирга. Бугун Дилшод ака билан бирга Намангандамиз. Бу ерга шунингдек, италиялик ҳамкор-мураббиймиз ҳам келган. Турнир баҳона болаларни кўрикдан ўтказяпмиз. Нуралиев италиялик тажрибали мутахассисдан ўрганганларини машғулотларда ёш футболчиларимизга сингдиришни бошлаб юборди. Шу фурсатдан фойдаланиб, “Одил Жуниор” жамоасининг мамлакатимиздаги барча мураббийлари номидан Дилшод Нуралиевни қутлуғ ёш билан муборакбод этаман. Умрингиз зиёда бўлсин, МАЭСТРО!”.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика