Япония ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2016, 18:40
Бугун Япония терма жамоаси Уммонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.


Ушбу баҳсда кунчиқар юрт вакиллари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмадилар ва 4:0 ҳисобида Уммон терма жамоасидан устун келдилар.

Юя Осако дубльга эришган бўлса, Хироши Киётаке ва Юки Кобаяшилар бир мартадан гол киритишга муваффақ бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, Япония терма жамоаси 15 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистони терма жамоасини қабул қиладилар.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›