

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 76-дақиқада алмаштирилди. Баҳс голларсиз якунланди ва чемпионлик учун курашаётган "Кашима Антлерс" турнирда иккинчи ўринни эгаллади. Олтин медаллар учун курашаётган "Кавасаки Фронтале" сўнгги турда "Омия Ардия"ни 5:0 ҳисобида таслим этди ва тўплар нисбати ҳисобига чемпионга айланди.



Шундай қилиб, "Жубило Ивата" мавсумни 58 очко билан 6-ўринда якунлади. Фозил Мусаев жорий мавсум Япония чемпионатининг 31та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 4та сариқ карточка олди.
Япония чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.



