Яп Стам истеъфога чиқарилди

Mirjalol Normatov
28 сен 2021
"Цинцинатти" клуби Яп Стамнинг истеъфосини маълум қилди.

У билан биргаликда ёрдамчилари Саид Баккати ва Йоанн Дэммет ҳам ишдан кетди. Жамоани вақтинча U-19 жамоаси устози Тайрон Маршалл бошқариб туради.

Ушбу мавсумда "Цинцинатти" жамоаси МЛСнинг шарқий конференциясида 4 ўйинда ғалабага эришиб, 13 дуранг ва 8 мағлубият қайд этди. Клуб сўнгги 16 ўйинда фақатгина бир марта муваффақият қозонди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal