Январь ойидаги энг муҳим воқеалар
04 фев 2014 12:35
Янгиликлар
Январь ойидаги энг муҳим воқеалар
2014 йилнинг дастлабки ойи ҳам ўз якунига етди. Қиш бўлишига қарамай ўзбек футболи бир зум бўлса ҳам тингани йўқ.
Клубларимиз баҳорда бошланадиган янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Уммонда Осиё чемпионатида қатнашди. Қуйида ушбу йилнинг биринчи ойида юртимиз футболида содир бўлган воқеаларлар билан таништирамиз.
Уммондаги омадсизлик
Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар (U22) терма жамоаси январь ойида Уммонда бўлиб ўтган дастлабки Осиё чемпионатида иштирок этди. Кўпчилик бир қатор Жаҳон чемпионатларида иштирок этган футболчилардан ташкил топган жамоадан камида ярим финални кутишди. Гуруҳ босқичининг илк турида Хитойга қарши учрашувда ёшларимиз сўнгги дақиқаларда Егор Кримец ва Игорь Сергеев томонидан урилган голлар эвазига иродали ғалабага эришишганди. Бироқ кейинги турда Ироққа (1:2) ва Саудия Арабистонига (0:1) имконият бой берилди. Шу тариқа Ўзбекистон гуруҳ босқичида қолиб кетди. Осиё чемпионати финалида Ироқ ва Саудия Арабистони беллашишди. Якунда ироқликлар биринчи бор бўлиб ўтган қитъа чемпионатида ғолибликни қўлга киритишди.
Эрматов Бразилияга боради
7 январь куни IFFHS талқинига кўра 2013 йилнинг энг яхши ҳакамлари номи эълон қилинди. Унда жаҳондаги ҳакамлар орасида 8-ўринда қайд этилган ҳамюртимиз Равшан Эрматов бир ҳафта ўтиб яна бир ҳушхабар эшитди.
Жим Бойс бошчилигидаги ФИФА ҳакамлар қўмитаси 14 январь куни 2014 йилги мундиалда ишлайдиган 25та ҳакамлар бригадаси рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида 2010 йилги мундиалда ишлаган ҳамюртимиз Равшан Эрматов бригадаси ҳам бор. Унинг қанотдаги ёрдамчилари сифатида Абдулҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров қайд этилишган.
Эрматов МДҲ давлатлари орасида Бразилиядаги мундиалда ишлайдиган ягона ҳакам эканини таъкидлаш лозим.
Ушбу ҳакамлар энди 20-29 март кунлари Цюрихдаги ФИФАнинг "Элит реферилари" халқаро семинарида иштирок этишади.
Муроджон Исмоилов "Нефтчи"да
3 январь куни "Пахтакор" бош мураббийи Муроджон Исмоилов Фарғонанинг "Нефтчи" клубига кўчиб ўтди. Ўтган йилдан бошлаб асли водийлик бўлган Исмоиловнинг "Нефтчи"да ишлаш мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Бу ҳолат йилнинг илк кунларида расман амалга ошди.
Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этган мажлисда шу кунга қадар “Пахтакор” бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Муроджон Исмоилов расман “Нефтчи” бош мураббийи этиб тайинланди. “Нефтчи” маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет билан эса хайрлашилди.
Январь ойи охирида Исмоилов “Бухоро”да иш бошлаши кутилаётган Алексей Евстафеевни ўзига ёрдамчи сифатида Фарғонага чорлади.
Бабаян - менеджер
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Муроджон Исмоилов Фарғонага кўчиб ўтганидан сўнг "шерлар"да ушбу лавозим бўш қолганди. Клуб раҳбарияти янгиликк қўл уриб бош мураббийлик лавозимидан воз кечди ва Самвел Бабаянни клубга менеджер этиб тайинлади.
Бундан буён "Пахтакор"да клуб бошқарув тизими, жамоа ва академиянинг натижалари учун асосий жавобгар шахс - менежер ҳисобланади. Бабаян жамоаларнинг натижаларига масъул бўлади.
Ашурматов “Бунёдкор” орқали “Навбаҳорда”
Ўтган мавсумни “Гулистон” бош мураббийи сифатида ўтказган Бахтиёр Ашурматов жамоани олий лигада сақлаб қола олмади. Бунга кўп жиҳатдаги клубдаги молиявий ҳолатнинг ёмонлиги таъсир қилди. Шундан сўнг ёш мутахассис “Бунёдкор” мураббийлар штабидан ўрин олди.
Бироқ Ашурматовга Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси раҳбариятидан таклиф тушди. Бахтиёр Ашурматов вазиятни ўрганиб чиқиб, “қалдирғочлар” рахбариятига мустақил иш олиб бориш истагида эканини маълум қилди. "Бунёдкор" футбол клуби мураббийнинг истагини инобатга олиб, уни “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида ишлашига қаршилик билдиргани йўқ.
“Локомотив”дан учта трансфер
7 январь куни Марат Бикмаев Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан икки йиллик шартнома тузди. Бунга қадар Қозоғистоннинг "Актобе" клубида фаолият олиб борган ўзбекистонлик футболчи оғир жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан. 2014 йил сентябрь ойида майдонга қайтиши кутилаётган Бикмаев "темирйўлчилар"га кейинги мавсумда ёрдам бериши кутилмоқда.
Бундан ташқари январь ойида "Локо" икки нафар легионер билан шартнома тузди. Украиналик Вячеслав Шевченко ва Молдова миллий терма жамоаси аъзоси Андрей Кожокарь Ўзбекистон вице-чемпионлари билан юксак марраларни забт этишга уринишади.
Саркисян Қосимовга ёрдамчи
Юртимиздаги футбол мутахассислари орасида катта тажрибага эга бўлган Юрий Саркисян январь ойида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида иш бошлади. 27 йил “Нефтчи” клубида ишлаган Юрий Вазгенович ўтган йил май ойида истеъфога чиқарилганди. Маълум вақт хордиқ чиқариб олган мураббий "қалдирғочлар"дан тушган таклифни қабул қилди.
Энди Юрий Вазгенович "Бунёдкор" клубида маслаҳатчи мураббий сифатида иш олиб боради.
Ўтган йил декабрь ойида бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаган “қалдирғочлар” январь ойида “Насаф” вакили Жаҳонгир Жиямуродов билан келишувга эришишди. Фаолияти давомида “Машъал” ва “Насаф” клубларида ўйнаган ҳимоячи энди Тошкент клуби сафида ўйнайди.
Игорь Таран “аждарлар” сафида
Фаолияти давомида “Шўртан”, “Андижон”, “Бунёдкор” жамоаларида тўп тепган Игор Таран ўтган ойнинг дастлабки кунларида Қаршининг “Насаф” клуби билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Ўтган мавсумни "Бунёдкор" сафида ўтказган Таран "Насаф" сафида Анталия йиғини доирасидаги тўртта ўйинда рақиблар дарвозасига 5та тўп киритгани уни янги жамоага тезда мослашиб кетганини англатади.
"Аждарлар" Туркия йиғинини якунлаб 30 январь куни БАА йиғинига учиб кетишди.
Инилеев Қозоғистонда ишлайди
Деярли икки ярим йил ишсиз юрган Рауф Инилеев шу йилнинг бошида ниҳоят яна севимли ишига қайтди. Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистон 1-лигаси вакили "Мақтаарал" клуби билан шартнома имзолади. Айни пайтда ушбу клуб Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда. Жамоа сафида бир қатор ўзбекистонлик футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.
Қиличев, Раҳматуллаев, Зейтуллаев, Мусаев ва Абдухолиқов
Январь ойида бир нечта футболчиларимиз хориж клублари билан шартнома тузишди.
"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев 12 январда БАА про лигаси иштиркочиси ҳисобланган "Ал Шааб" клубига ижарага берилди. Футболчи янги клуб билан 6 ойлик шартномага имзо чекди. Ойбек ҳозирга қадар "Шааб" сафида бир нечта ўйинлар ўтказди. Қиличев бу клубда 80-рақамни танлади.
17 январь куни "Локомотив" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Дилшод Раҳматуллаев Туркия биринчи дивизиони вакили "Санлиурфаспор" билан 5 ойлик шартнома имзолади. Ҳамюртимиз бу клуб сафида ўзининг дебют учрашувини ўтказишга ҳам улгурди. Айтгача Дилшод Туркия клубида 60-рақамда ўйнамоқда.
Ўтган ойнинг сўнгги кунларида “Пахтакор” клуби собиқ ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Хорватиянинг олти карра чемпиони ҳисобланган “Хайдук” клубида кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабарлар чиқди. Футболчи 28 январь куни жамоанинг Туркиядаги йиғинига бориб қўшилган ва куни кеча Тибилисининг “Динамо” клубига қарши бўлиб ўтган назорат учрашувида майдонга тушиб голли пас беришга ҳам эришди. Ҳозирда Туркияда йиғин ўтказаётган Украинанинг “Говерла” клуби ҳужумчиси, ҳамюртимиз Максим Шацких Темурхўжа билан учрашиб унга омад тилади. Катта эҳтимол билан Абдухолиқов Игорь Тудор бошчилик қилаётган “Хайдук” клуби билан шартнома тузади.
30 январь куни Италия матбуотида айни пайтда эркин агент ҳисобланган Илёс Зейтуллаев “Торино” клуби билан шартнома тузгани ҳақида хабарлар тарқатди. Футболчининг ўзи кейинчалик бу маълумотни тасдиқлади. 10 йилдан ортиқ давомида Италиянинг турли жамоаларида ва турли лигаларида ўйнаган ҳамюртимизга “А” серияда юқори ўринларни эгаллаб турган клуб шартнома таклиф қилгани кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.
Ойнинг сўнгги кунида Қатарнинг “Ал Муайзир” клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Фозил Мусаев юртимизга қайтаётгани маълум бўлди. Қатар клуби раҳбарияти футболчиларга ваъда қилинган шароитларни яратиб бермагани сабабли ҳамюртимиз шартномани бекор қилган. Эслатиб ўтамиз, Мусаев 2013 йил июль ойида Қатарнинг "Ал Муайзир" клуби билан шартнома тузганди. Бу давр мобайнида футболчи Қатар клуби сафида 15та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урди.
Нарзулла Сайдуллаев.

Фикрлар