UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

Янгиерга футбол баҳори қайтмоқда! Янгиликлар

Янгиерга футбол баҳори қайтмоқда!

Теглар :  ЯнгиерПРО-лига
Янгиер шаҳрини – нафақат мамлакатимизда балки собиқ Иттифоқда ҳам кўпчилик яхши билади.

Чунки ўз вақтида қўриқ вилоятнинг “Янгиер” жамоаси республиканинг етакчи клубларидан бири бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ сўнгги йилларда молиявий муаммолар боис “Янгиер” клуби ўз фаолиятини вақтинчалик тугатганди. Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Янгиер шаҳри ва унинг ўз тарихига эга жамоасини четда қолдирмади. 

Янгиер уйғониш даврини бошидан кечираяпти. Бугунги кунда шаҳарда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар таҳсинга лойиқ. Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида шаҳарда Саноат зонаси ташкил этилди. Бунинг натижасида шаҳарга хорижий инвестициялар жалб қилинмоқда. Шаҳарга кираверишдаги марказий чорраҳада “Артел” супер маркети иш бошлади. Замонавий талаблар асосида қад кўтараётган Янгиер деҳқон бозори шаҳар кўркига кўрк қўшади. Шаҳарнинг хамма кўчаларига замонавий ёритгичлар ўрнатилганки – кечалари ҳам куппа-кундузи юргандек, сиз.

“Янгиер” футбол клуби узоқ тарихга эга. Ҳеч қандай муболағасиз кўз ўнгингизда афсонавий жамоа гавдаланади. Ўз даврида ушбу клуб шарафини кўплаб ўзбек футболи юлдузлари ҳимоя қилишганки, уларнинг номлари ҳали-хануз футбол ишқибозлари қалбида, дилида, юрагида яшайди. Эътибор беринг, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган мураббийлар: И.Тазетдинов, Я Капров, В Виткалов, Степанов, Ниделкинлар моҳир футболчилар С. Стадник, Б.Абдураимов, Г.Имамов, Н.Куликов, ака-ука Гаголкинлар А.Асташев, К.Мўминов ва ҳоказо. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин... 

Аммо Сирдарё вилоятидан бирорта футбол жамоанинг Республика миқёсидаги мусобақаларда иштирок этмаслиги маҳаллий мухлислар қалбини бироз ҳира қилаётганди. Аслида шаҳарда олдиндан мукаммал ишланган футбол инфраструктураси мавжуд. Бунга табиий қопламали ажойиб марказий стадион, футбол базаси, овқатланиш ва ювиниш хоналари, сунъий қопламали стадионни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ўзбек футболининг ҳақиқий жонкуярларидан бири Баҳром Давлатовнинг сайъи-ҳаракатлари билан “Янгиер“ клубининг аввалги шон-шуҳратини қайта тиклаш йўлида диққатга сазовор ишлар олиб борилмоқда. Шу орқали ушбу мавсумда “Янгиер” Про-Лигада қатнашади. 

Шубҳасиз, клубнинг қайта тикланиши, футбол соҳасидаги ишларнинг тубдан ўзгараётганлиги ушбу инсон номи билан чамбарчас боғлиқ. Таниқли футбол билимдони иқтидорли футболчиларни кашф қилиш, уларни тарбиялаш ва етук футболчи бўлишларида қўшганлиги алоҳида таҳсинга лойиқ. Маълумотларга кўра, ташкил этилаётган клубга асосан маҳаллий ёшлар жалб этилган. Тўғриси, қўриқ вилоят иқтидорларга бой. Уларнинг маҳоратларини сайқаллаш борасида ЎФА қошида ташкил этилган Янгиер БЎФАси, ҳамда вилоят Олимпия захиралари коллежида футбол гуруҳлари мавжуд. Вилоят футболидаги ижобий ўзгаришлар маҳаллий мутасаддилар назаридан четда қолаётгани йўқ. 

Масалан, “Янгиер” футбол клуби қароргоҳининг сунъий қопламали майдонида “Янгиер” ҳамда “Зомин” футбол клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Мазкур қарама–қаршиликни Сирдарё вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ҳамда ва Янгиер шаҳар ҳокими И.А.Хўжаев бирга чамаси 400 – 500 нафар футбол ишқибози катта қизиқиш билан учрашувни бевосита кузатишди. Учрашув бўлиб ўтиши тўғрисида ҳеч қандай хабар ёки маълумотлар тарқатилмаганди. 

Янгиерлик ашаддий мухлислар катта футболни соғинишгани бор гап. Улар эса ўз анъаналарига содиқ бўлган чиройли ўйинлари билан гранд жамоаларини ҳам қўрқита оладиган, ўзбек футболига кўплаб номларни бера оладиган ҳақиқий жамоа кўришни исташади.

Алижон Жабборов

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика