UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  4 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  7 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0

Янгибозорда давра суҳбати Янгиликлар

Янгибозорда давра суҳбати

Хоразмдаги йиғилиш тўғрисида.
Яқинда Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини  амалда бажариш бўйича  Хоразм вилояти футбол федерациясининг йиғилиши бўлиб ўтганди.
  
Айни дамда, ушбу йиғилишда қабул қилинган қарорлар асосида  вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан жойларда тегишли тадбирлар уюштирилмоқда. Жумладан, Янгибозор туманида туман ҳокими, туман футбол федерацияси президенти Озодбек Мадраҳимов, вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов ва тумандаги 9-сон футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати директори Ҳамробек Бектемировлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.
  
Муболаға эмас, кейинги йилларда Янгибозор тумани воҳанинг футболи ривожланган ҳудудлари сифатида эътироф этилмоқда. Бу бор гап. Ўз навбатида янгибозорлик футболчилар вилоят миқёсида ўтказилаётган турли тоифадаги биринчиликларнинг пешқадамига айланган ҳолда, болалар ва аёллар футболида ҳам муносиб из қолдиришяпти. Бинобарин, асосан 9-сон футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчиларидан ташкил топган  “Янгибозор” жамоаси ўтган йили вилоят кубоги соҳибига айланишиб, 2-лигада зафар қучишгани сўзимиз исботи саналади.  
  
Умуман, давра суҳбати мобайнида туман жамоалари эришаётган  ушбу ютуқларни  янада мустаҳкамлаш, маҳаллий ёш футболчиларнинг маҳоратларини ошириш борасида ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика