

RMC интернет порталининг хабарига кўра, футбочлилар 3 январь куни клуб қароргоҳида бўлишлари лозим эди. Аммо улар белгиланган вақтда “ПСЖ” қароргоҳида бўлишмаган ва клуб спорт директори Антеро Энрикега СМС-хабар жўнатишиб, шахсий ишлари туфайли машғулотга кечикиб боришларини маълум қилишган. Аммо парижликлар раҳбариятини футболчиларнинг баҳонасини инобатга олмади. Энди ҳар иккала футболчи жаримага тортилиши кутилмоқда.



