UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмас  2 17:45Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади  0 17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  1 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0 16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  3 16:17Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги ўйинида ишлайди  1 15:50Саудия Арабистони гранди Брунуга йирик битим таклиф этмоқда  3 15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 14:56Карпенко "Бухоро"дан кетди  1 14:30Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди  4 14:09​Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди  4 13:48Токотаев "Локомотив"да тиббий кўрикдан ўтолмади  11 13:25"Манчестер Юнайтед" янги мураббий бўйича қарорни кечиктирди  4 12:57"Фенербахче" Гендузини сотиб олди  0 12:30Кемалар шайланмоқда. Қайиқлар-чи?  2

Янги стадиондаги драматик ўйин: "Олмалиқ" - "Металлург" 3:2 Янгиликлар

Янги стадиондаги драматик ўйин: "Олмалиқ" - "Металлург" 3:2

Олий лиганинг биринчи турида Олмалиқ шаҳридаги янги стадионда "Олмалиқ" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув соат 18:10 дақиқа ўтганида старт олди.

Баҳс аввалида устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Зафар Полвонов, Дилявер Абибуллаев томонидан йўлланган зарбалардан сўнг Маъмур Икромов тўпни қайтарди.

35-дақиқада янги стадиондаги дастлабки расмий гол урилди. Унга "Металлург" ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов муаллифлик қилди - 0:1.

Кейинги дақиқада "Олмалиқ" ҳисобни тенглаштирди. Дилявер Абибуллаев ўзини кўрсатди - 1:1. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 60-дақиқада Суннатилла Мамадалиев гол уриб "Металлург"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.

74-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Шерзод Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида иккинчи бўлим бошида тушган Диёр Туропов "Олмалиқ"ни олдинга олиб чиқди - 3:2.

Янги стадиондаги дастлабки ўйин айнан мана шу ҳисоб билан ўз ниҳоясига етди.


«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Металлург» (Бекобод) 3:2
16 март. Олмалиқ. "Олмалиқ" стадиони. 18:10
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), Р. Ғопуров (Наманган), М. Мажидов (Наманган), И. Худойдотов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Голлар:
Шаҳзодбек Нурматов, 35 - 0:1. Дилявер Абибуллаев, 36 - 1:1. Суннатилла Мамадалиев, 60 - 1:2 (Давронбек Каримқулов). Шерзод Ҳакимов, 74 - 2:2. Диёр Туропов 85, - 3:2 (Санжар Шоаҳмедов).

«Олмалиқ»:
Мақсатмурод Шомуродов, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Ҳожикабаров, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов (Азамат Исроилов, 65), Дилявер Абибуллаев, Александр Алемпиевич (Шерзод Ҳакимов, 70), Иқбол Акрамов (Диёр Туропов, 46), Зафар Полвонов. 

Захира: Умид Хонимқулов, Тимур Кагиров,  Достон Абдураҳмонов, Сарваржон Жўраев.

«Металлург»: Маъмур Икромов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Давронбек Каримқулов, Дилмурод Каримов, Суннатилла Мамадалиев, Алишер Зиёвуддинов, Мурод Тошматов, Шаҳзодбек Нурматов (Миртўра Акбаров, 43), Шоҳназар Норбеков, Сардор Расулов (Сардорбек Соибов, 58)

Захира: Сухроб Султонов, Жасур Аҳмедов, Шухрат Йўлдошев, Нозимжон Эсонов, Саиджон Абдужабборов,
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика