UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  76 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Янги ПФЛнинг ҳеч қачон тўғрилаб бўлмас хатоси - "Машъал"ни "чопгани"! Янгиликлар

Янги ПФЛнинг ҳеч қачон тўғрилаб бўлмас хатоси - "Машъал"ни "чопгани"!

Тўппа-тузук жамоани, клуб сифатида ҳам яхшигина пойдевор ва инфраструктурага эга "Машъал"ни ҳе йўқ, бе йўқ Про-лигага улоқтириб юборишди.

"Эътибор беринг, ҳозирги терма жамоамизга аъзо ва номзод дарвозабонларнинг деярли ҳаммаси "Машъал"дан чиққан: Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов ва Жавоҳир Илёсов.

Суперлигада жорий мавсум ҳар тарафлама энг яхши дарвозабон бўлган Суюнов, бу борада энг яхши кетма-кетликда яна "Машъал" ниҳоллари Қувватов, Юсупов ва Илёсов.

Футболчиларни ҳали санаганим йўқ. Ҳимоячилардан энг барқарор ўйнаган Шерзод Аъзамов бўлди. Бу ҳам "Машъал"даги ниҳол. Суперлигада энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири бўлган Фарруҳ Сайфиевни ҳам ўзбек футболига "Машъал" берган. Хорижда ўйнаётган саноқли вакилларимиз Фозил Мусаев ҳам "Машъал"дан чиққан аслида. Шомуродов ва Шукуров қайси жамоа тарбияланувчиси эканлигини барча билади. Бундай мисолларни келтираман деса клавиатурани соатлаб шақиллатса бўлади. Шундоқ жамоани элитадан йўқотдик! Бу ҳали бизга қимматга тушади...

Қандайдир тизимли клуб, ундаги футзал, аёллар ва ҳоказо ишларни талаб қилишдан аввал кучли ва барқарор жамоани ҚАДРлашни ўрганишимиз керак!!

Ўша янги келиб қолган мутахассислар айтаётган талаб ва 1-2 кунда яратиб бўлмайдиган шароитларни деб саноқли тузук жамоаларимизни ҳам йўқ қилаверсак, билмадим.

Футболда аввало футболни қадрлашни ўрганишимиз шарт! Профессионаллик аслида шу. Кимдандир профессионалликни талаб қилишдан аввал ўзи шунга монанд ва муносиб бўлиши, камида ўрнак бўлмоғи лозим!", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика