UZ

Сўнгги янгиликлар

23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  74 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3

Янги мавсумдан Суперлига учрашувлари телетрансляциясида янгича кўринишдаги андозадан фойдаланилади Янгиликлар

Янги мавсумдан Суперлига учрашувлари телетрансляциясида янгича кўринишдаги андозадан фойдаланилади

Янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бораётган ПФЛ миллий чемпионатимиз учрашувлари оммабоп ва томошабоплигини ошириш, Суперлига брендини янада оммалаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириш арафасида турибди.

Уларнинг дастлабкиларидан бири янги – 2019 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига учрашувлари телетрансляцияси сифати ва кўринишини янги даражага олиб чиқиш, учрашувлар телевизор орқали эфирга узатилганда фойдаланиладиган телеэффектлар ҳамоҳанг ва мутаносиблигини таъминлаш орқали миллий чемпионатимизнинг бир хил шаклдаги ҳамда таниб олиш осон бўлган телеэффектлардан иборат шаблонини яратишдир. Яъни, миллий чемпионат ўйинлари трансляцияси бошланаётганда жамоалар таркиблари худди Европанинг етакчи миллий биринчиликларида бўлгани каби бир хил андоза асосида футболчиларнинг ҳаракат орқали чиқиб келиши кўринишида бериб борилади. Қолаверса, такрорий лавҳалар ва ўйин ҳисоби намойиш этиладиган телеэффектлар бир хил кўринишда бўлиши ҳам кўзда тутилган.

Шу мақсадда бугун ЎзПФЛ томонидан янги ташкил этилган телестудияда илк фотосессия ва видеошутинг жараёни бўлиб ўтди. Бугун халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор" ва АГМК жамоалари футболчи ва мураббийлари мавсумолди фотосессия ва видеошутинг жараёнимизни расман очиб беришди. Қолган клублар ҳам мавжуд кетма-кетлик асосида шу кунларда фото ва видеошутингда иштирок этишади. Навбатдаги меҳмон – мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси аъзолари бўлади.

Мазкур видеошутинг давомида жамоаларнинг таркиблари ТВ орқали таништирилиши учун олинган видеолавҳалар якунда миллий чемпионатимиз ўйинларини телетрансляция қилувчи Спорт телеканалига тақдим этилади.

Ўз ўрнида Профессионал футбол лигасининг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаётган Спорт телеканали раҳбариятига бунинг учун миннатдорчилик изҳор этамиз.


Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика