

"Реал" ва "Барселона" Ла Лиганинг 10-турида ўзаро учрашади. Ўйин 26 октябрь куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан соат 16:15 да (Тошкент вақти билан 20:15 да) бошланади.
Ўтган мавсумда жамоалар барча мусобақаларда 4 марта ўзаро тўқнашди. Барча ўйинларда "Барселона" ғолиб чиқди, умумий ҳисоб - 16:7.
Ла Лиганинг жорий мавсумида "Реал" 6 ўйинда 18 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда. "Барселона" эса 5 очко орқада қолиб, иккинчи ўринда келмоқда.



