

ЕЧЛ 2018-2019да “Барселона”, “Атлетико”, “Реал” ва “Валенсия” клублари Испания шарафини ҳимоя қилади. “Атлетик” Ла Лиганинг 36-турида “Бетис”ни мағлуб (2:0) этди.
Бунинг натижасида севильяликлар 4-ўринни эгаллаш имкониятидан батамом маҳрум бўлишди. Бу эса “Валенсия”нинг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишини таъминлади. “Кўршапалаклар” сўнгги бор 2015-2016 йилги мавсумда ЕЧЛ турнирида иштирок этишган ва гуруҳ босқичини 3-ўринда якунлашганди.



